https://sputniknews.uz/20260628/uzbekistan-kongo-maglub-jch-58643891.html
Ўзбекистон Конгога ҳам мағлуб бўлди ва ЖЧ-2026 билан хайрлашди
Ўзбекистон Конгога ҳам мағлуб бўлди ва ЖЧ-2026 билан хайрлашди
Sputnik Ўзбекистон
ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг сўнгги турида Ўзбекистон миллий жамоаси Конго ДРга қарши майдонга тушди. Атлантадаги учрашувда вакилларимиз ҳисобни биринчи бўлиб очганига қарамай, якунда 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради.
2026-06-28T07:12+0500
2026-06-28T07:12+0500
2026-06-28T09:41+0500
футбол бўйича жч-2026
футбол
спорт
ўзбекистон
элдор шомуродов
фабио каннаваро
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/1c/58645223_0:230:2825:1819_1920x0_80_0_0_55a9832433084de86c2c64119ac7b584.jpg
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг сўнгги турида Ўзбекистон миллий жамоаси Конго ДРга қарши майдонга тушди. Атлантадаги учрашувда вакилларимиз ҳисобни биринчи бўлиб очганига қарамай, якунда 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради.Ўйиннинг 10-дақиқасида Элдор Шомуродов Ўзбекистонни олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимда Каннаваро шогирдлари ҳисобни ушлаб туришга ҳаракат қилди, аммо танаффусдан кейин Конго босимни кучайтирди.68-дақиқада Йоан Висса пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. Орадан кўп ўтмай Фистон Майеле африкаликларни олдинга олиб чиқди. Қўшимча дақиқаларда Висса яна бир бор гол уриб, учрашув тақдирини ҳал қилди — 3:1.К гуруҳининг иккинчи ўйинида Колумбия ва Португалия 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Натижада Колумбия гуруҳ пешқадами сифатида кейинги босқичга чиқди, Португалия эса иккинчи ўрин билан плей-оффга йўл олди.Аввалроқ L гуруҳида Англия Панамани 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритган эди. Хорватия эса Ганани 2:1 ҳисобида енгиб, иккинчи ўриндан кейинги босқичга чиқди. Гана ҳам тўрт очко билан учинчи ўринлар рейтинги орқали мусобақани давом эттиради.J гуруҳининг сўнгги турида Аргентина Иорданияни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Жазоир ва Австрия ўртасидаги баҳс эса 0:0 ҳисобида дуранг якунланди. Шу тариқа Аргентина гуруҳни биринчи ўринда тугатди, Австрия иккинчи ўрин билан плей-оффга чиқди. Жазоир эса учинчи ўринни эгаллади.
https://sputniknews.uz/20260627/kongo-bilan-oyin-boshqacha-boladi--kannavaro-58637519.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/1c/58645223_48:0:2779:2048_1920x0_80_0_0_d170e31491b8ceced83757d0dff8007f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
футбол бўйича жч-2026, футбол, спорт, ўзбекистон, элдор шомуродов, фабио каннаваро
футбол бўйича жч-2026, футбол, спорт, ўзбекистон, элдор шомуродов, фабио каннаваро
Ўзбекистон Конгога ҳам мағлуб бўлди ва ЖЧ-2026 билан хайрлашди
07:12 28.06.2026 (янгиланди: 09:41 28.06.2026) Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг сўнгги турида Конго ДРга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди ва мусобақадаги иштирокини якунлади.
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг сўнгги турида Ўзбекистон миллий жамоаси Конго ДРга қарши майдонга тушди. Атлантадаги учрашувда вакилларимиз ҳисобни биринчи бўлиб очганига қарамай, якунда 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради.
Ўйиннинг 10-дақиқасида Элдор Шомуродов Ўзбекистонни олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимда Каннаваро шогирдлари ҳисобни ушлаб туришга ҳаракат қилди, аммо танаффусдан кейин Конго босимни кучайтирди.
68-дақиқада Йоан Висса пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. Орадан кўп ўтмай Фистон Майеле африкаликларни олдинга олиб чиқди. Қўшимча дақиқаларда Висса яна бир бор гол уриб, учрашув тақдирини ҳал қилди — 3:1.
Шу тариқа Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026даги илк иштирокини очкосиз якунлади. Конго ДР эса 4 очко билан гуруҳда учинчи ўринни эгаллади ва плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.
К гуруҳининг иккинчи ўйинида Колумбия ва Португалия 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Натижада Колумбия гуруҳ пешқадами сифатида кейинги босқичга чиқди, Португалия эса иккинчи ўрин билан плей-оффга йўл олди.
Аввалроқ L гуруҳида Англия Панамани 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритган эди. Хорватия эса Ганани 2:1 ҳисобида енгиб, иккинчи ўриндан кейинги босқичга чиқди. Гана ҳам тўрт очко билан учинчи ўринлар рейтинги орқали мусобақани давом эттиради.
J гуруҳининг сўнгги турида Аргентина Иорданияни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Жазоир ва Австрия ўртасидаги баҳс эса 0:0 ҳисобида дуранг якунланди. Шу тариқа Аргентина гуруҳни биринчи ўринда тугатди, Австрия иккинчи ўрин билан плей-оффга чиқди. Жазоир эса учинчи ўринни эгаллади.