Конго билан ўйин бошқача бўлади — Каннаваро
14:57 27.06.2026 (янгиланди: 15:01 27.06.2026)

© НОК Узбекистана
Oбуна бўлиш
Биз Жаҳон чемпионатида жуда кўп нарсани ўрганмоқдамиз. Биз жамоа сифатида ўсишимиз мумкин бу турнирда - Каннаваро.
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Конго билан ўйин бошқача бўлади, деди миллий жамоа бош мураббийи Фабио Каннаваро матбуот анжуманида.
Конго ҳам жуда ажойиб жамоа, тажрибага эга, жисмоний яхши шаклланган жамоа. Бироқ биз уларни ютиш учун ҳаракат қиламиз. Эртага ўйин бошқача бўлади, чунки биз иккита энг юқори даражадаги рақиблар билан ўйнаб бўлдик. Охирги ўйин ҳам осон кечмади, уни таҳлил қилдик, - деди бош мураббий.
Шунингдек у биринчи баҳсда дарвозабон Юсупов яхши ўйин кўрсатганини ва бошқа дарвозабонга ҳам имконият беришни истаганини билдирди. "Бизда юқори даражадаги 3 та дарвозабонимиз бор. Мен барчага имконият беришга ҳаракат қиляпман, чунки бу жуда ҳам муҳим тажриба ҳисобланади," - деди Каннаваро.
Биз Жаҳон чемпионатида жуда кўп нарсани ўрганмоқдамиз. Биз жамоа сифатида ўсишимиз мумкин бу турнирда. Чунки юқори даражадаги рақибларга қарши ўйнаб келдик. Эртанги баҳс ҳам бизни ривожланишимизга хизмат қилади. Мен илк кунларданоқ футболчиларга нисбатан босимни йўқотишга ҳаракат қилганман. Қуръадан кейин ҳам босимсиз ўйнаш кераклигини айтдим, - деди бош мураббий.
Мен мураббий сифатида ўйин сифатини оширишга, футболчиларга ёрдам беришишга ҳаракат қиламан. Эртага қўлимиздан келган барча имкониятни амалга ошириб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Пресс-конференция с главным тренером национальной сборной Фабио Каннаваро и капитаном Эльдором Шомуродовым.
© НОК Узбекистана
Миллий терма жамоа сардори Элдор Шомуродов:
Асосий мақсадимиз бизни қўллаб турган халқимизни хурсанд қилиш. Биринчи голимизни урдик, энди вазифамиз биринчи ғалабага эришиш.
Ҳимояни ҳам унутмаслигимиз керак, гол уришга интилиб орқани унутамиз, дегани эмас. Биринчи навбатда ғалабага эришиш муҳим. Асосий мақсад тартибли ўйин намойиш этиб, ғалабага эришиш.
Мухлисларимиз куч бериб турди, нафақат стадиондаги балки Ўзбекистондаги ишқибозларимизнинг ҳам қўллаб-қувватлаб туришларини ҳис қилдик. Уларга албатта миннатдорчилик билдирамиз ва уларни кейинги ўйинда хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.