ЖЧ-2026: Бир кунда икки сенсация - Марокаш Нидерландияни ютди, Германия Парагвайга ютқазди

© REUTERS / Annegret HilseЧемпионат мира по футболу 2026
Чемпионат мира по футболу 2026 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2026
Oбуна бўлиш
ЖЧ-2026 1/16 финалида Бразилия Японияни 2:1 ҳисобида енгди. Германия Парагвайга, Нидерландия эса Марокашга пенальтиларда ютқазди
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. ЖЧ-2026 нинг плей-офф босқичида бир кунда иккита кутилмаган натижа қайд этилди. Марокаш терма жамоаси Нидерландияга қарши ўйинда асосий ва қўшимча вақтдан кейин ғолибни аниқлай олмади, аммо пенальтилар сериясида рақибидан устун келиб, кейинги босқичга йўл олди.
Бразилия — Япония учрашуви кутилганидан анча кескин кечди. Японлар 29-дақиқада Кайшу Санонинг голидан кейин ҳисобда олдинга чиқиб олди. Биринчи бўлимда Бразилия ҳужумда жиддий қийинчиликларга дуч келди ва рақиб ҳимоясини ёриб ўта олмади.
Иккинчи бўлимда вазият ўзгарди. 56-дақиқада Каземиро бош билан гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. Учрашув қўшимча бўлимларга ўтиб кетиши кутилаётган бир пайтда Габриэл Мартинелли Бразилияни қутқариб қолди. У 95-дақиқада ғалаба голини уриб, жамоасини 1/8 финалга олиб чиқди — 2:1.
Бразилия кейинги босқичда Норвегия — Кот-д’Ивуар жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади. Япония эса яна бир бор жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичида тўхтаб қолди.
Куннинг энг катта сенсацияси Германия — Парагвай учрашувида қайд этилди. Асосий ва қўшимча вақт 1:1 ҳисобида якунланди. Парагвай биринчи бўлимда ҳисобни очди, иккинчи бўлимда Кай Ҳаверц Германияни мағлубиятдан қутқариб қолди.
© REUTERS / DAVID BUTLER IIЧемпионат мира по футболу 2026
Чемпионат мира по футболу 2026 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2026
Чемпионат мира по футболу 2026
Бироқ пенальтилар сериясида немислар ишончли ҳаракат қила олмади. Парагвай 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб, ЖЧ-2026нинг 1/8 финалига чиқди. Германия эса навбатдаги йирик мусобақада ҳам омадсиз иштирокини давом эттирди.
Шу тариқа 1/16 финал босқичида Бразилия ва Парагвай кейинги даврага йўл олди.
Марокаш ва Нидерландия баҳси асосий вақтда 1:1 ҳисоб билан якунланди. Пенальтилар сериясида Марокаш рақибидан устун келиб 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва кейинги босқичга йўл олди.
© REUTERS / Eloisa SanchezЧемпионат мира по футболу 2026
Чемпионат мира по футболу 2026 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2026
Чемпионат мира по футболу 2026
Аввалроқ Канада ҳам ЖАРни мағлуб этиб, 1/8 финалга чиққан эди.
Канада вышла в 1/8 финала, победив ЮАР. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2026
Сўнгги дақиқалардаги гол: Канада ЖАРни мағлуб этиб, 1/8 финалга чиқди
Янгиликлар лентаси
0