Барча ҳайдовчилар тезликни пасайтиради: Тошкентда янги “зебра” синовдан ўтказилмоқда

© Sputnik / Актан ТемиркановПешеходный переход.
Пешеходный переход. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2026
Oбуна бўлиш
Осиё кўчасида пиёдалар ўтиш жойини ҳайдовчиларга узоқдан кўрсатувчи RRFB огоҳлантирувчи чироқлар тизими синов тариқасида жорий этилди.
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Мирзо Улуғбек туманидаги Осиё кўчасида янги турдаги фаол йўл белгилари билан уйғунлаштирилган RRFB технологияси — юқори интенсивликдаги огоҳлантирувчи маёқлар тизими синов тариқасида жорий этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази (ЙҲТЭМ) матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур тизим ҳайдовчи пиёдалар ўтиш жойини қайси йўлак ёки йўналишдан ҳаракатланаётганидан қатъи назар, узоқдан аниқ кўриши учун мўлжалланган. У асосан ҳаракат оқими паст ва ўртача бўлган кўчаларда қўлланади.
Огоҳлантирувчи сигнал чироқлари йўл четларида, кўчанинг марказий қисмида ҳамда қатнов қисми устидаги баланд конструкцияда жойлаштирилган. Йўлнинг икки томонида эса чақирув тугмалари мавжуд таянч устунлар ўрнатилган.
Пиёда тугмани босиши билан устунларнинг юқори қисмидаги ёрқин сариқ сигнал чироқлари ишга тушади. Шунингдек, “Пиёдалар ўтиш жойи” белгиси ҳам ёруғлик берувчи махсус қути кўринишида тайёрланган. Бу, айниқса, тунги вақтда ўтиш жойининг узоқ масофадан яхши кўринишини таъминлайди.
АҚШ Федерал автомобиль йўллари бошқармаси тадқиқотларига кўра, RRFB тизими ҳайдовчиларнинг пиёдаларга йўл бериш кўрсаткичини сезиларли даражада оширади. Оддий тартибга солинмаган “зебра”ларда бу кўрсаткич ўртача 18–30 фоиз атрофида бўлса, RRFB чироқлари ўрнатилгандан кейин 98 фоизгача етиши мумкин.
Мутахассисларга кўра, ёрқин сигналлар ҳайдовчиларга пиёдалар ўтиш жойини олдинроқ кўриш ва тезликни босқичма-босқич пасайтириш имконини беради. Бу эса сўнгги лаҳзада кескин тормоз бериш ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилади
Ташкент появление специальная полоса делиниятор - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2026
Автобусларга устуворлик: Тошкентда делиниаторли махсус йўлаклар пайдо бўлмоқда
Янгиликлар лентаси
0