Автобусларга устуворлик: Тошкентда делиниаторли махсус йўлаклар пайдо бўлмоқда

© ЦОДД г.ТашкентаТашкент появление специальная полоса делиниятор
Ташкент появление специальная полоса делиниятор - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2026
Oбуна бўлиш
Тошкентда автобуслар ҳаракати учун ажратилган “А” йўлакларини жорий этиш давом этмоқда. Янги участкада делиниаторлар ўрнатиш ишлари бошланди.
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Тошкентда автобуслар ҳаракати учун “А” тоифасидаги алоҳида йўлакларни босқичма-босқич жорий этиш ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳри Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази (ЙҲТЭМ) матбуот хизмати хабар берди.
"Magic City" ҳудудидаги Фурқат кўчасидан Халқлар дўстлиги саройи атрофидаги Ислом Каримов кўчасигача бўлган йўл қисмида “А” йўлаги учун махсус чизиқлар чизилди.
Шунингдек, ушбу йўлакни умумий транспорт оқимидан ажратиш учун делиниаторлар — жисмоний ажратувчи элементлар ўрнатилмоқда.
Энди жамоат транспорти учун ажратилган йўлаклар нафақат йўл чизиқлари, балки қўшимча инфратузилма элементлари билан ҳам белгилаб борилмоқда.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, АҚШ, Испания, Буюк Британия, Сингапур, Австралия ва Боку шаҳри тажрибаси автобуслар учун алоҳида йўлаклар жамоат транспорти ҳаракат тезлигини ошириш, кечикишларни камайтириш ҳамда қатнов жадвалини барқарорлаштиришга хизмат қилишини кўрсатган.
Делиниаторлар эса бегона транспорт воситаларининг автобус йўлагига киришини чеклаш, тартибсиз ҳаракатларнинг олдини олиш ва ҳайдовчиларга йўлак чегараларини аниқ кўрсатиш имконини беради.
Маълум қилинишича, жорий йилда Тошкентнинг 30 тадан ортиқ кўчасида “А” тоифасидаги алоҳида йўлакларни ташкил этиш режалаштирилган. Бу орқали автобуслар ҳаракати тезлиги ва барқарорлигини ошириш, йўловчилар учун қулайлик яратиш ҳамда шаҳар йўлларидаги юкламани камайтириш кўзда тутилган.
Автобус, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2026
Тошкентда тезюрар автобуслар учун алоҳида йўл: тирбандликдан ҳоли бўлиши режалаштирилмоқда
Янгиликлар лентаси
0