https://sputniknews.uz/20260629/tadbirkorlar-tekshirish-tartib-ozgarish-58659495.html
Тадбиркорларни текшириш тартиби ўзгармоқда: кимлар текширилмайди
Тадбиркорларни текшириш тартиби ўзгармоқда: кимлар текширилмайди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда тадбиркорларни текширишда “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизими жорий этилмоқда. Паст хавф тоифасидаги тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказилмайди.
2026-06-29T12:02+0500
2026-06-29T12:02+0500
2026-06-29T12:03+0500
жамият
ўзбекистон
тадбиркор
янги қонун
адлия вазирлиги
интеллектуал мулк
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/15/45302110_0:71:1350:830_1920x0_80_0_0_ab7d6124ea9368f0dfe6afe20e46d954.jpg
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Ўзбекистонда айрим соҳаларда тадбиркорлик субъектларини текшириш тартиби ўзгармоқда. Адлия вазирлиги тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказишда “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизимини жорий этишга оид идоравий ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказди.Янги тартибга кўра, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфи автоматлаштирилган тарзда баҳоланади. Муҳим жиҳати, хавф таҳлили жараёнида тадбиркорлардан қўшимча ҳужжат ёки маълумот талаб қилишга йўл қўйилмайди.Тадбиркорлар қонунбузилиш хавфи даражасига қараб юқори, ўрта ва паст тоифаларга ажратилади. Юқори ва ўрта хавф тоифасига кирувчи субъектларда профилактика тадбирлари ҳамда текширувлар қонунчилик асосида ташкил этилади.Паст хавф тоифасига кирувчи тадбиркорлик субъектларида эса текширувлар ўтказилмайди. Шу билан бирга, электрон тизимда аниқланган хавф даражаси тадбиркорга нисбатан тўғридан-тўғри таъсир чораларини қўллаш учун асос ҳисобланмайди.Хавф даражасини баҳолаш ҳар бир ваколатли органнинг назорат соҳаси бўйича алоҳида мезонлар асосида амалга оширилади. Ёқилғи-энергетика соҳасида хавф даражаси электр энергияси, иссиқлик таъминоти, нефть ва нефть маҳсулотлари, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда энергия аудити бўйича алоҳида мезонлар асосида баҳоланади.Қишлоқ хўжалигида эса қишлоқ хўжалиги техникаси назорати, агротехник тадбирлар, ерлардан фойдаланиш, уруғчилик, пахта ва дон маҳсулотлари соҳалари инобатга олинади.Интеллектуал мулк соҳасида товар белгилари, географик кўрсаткичлар, фирма номлари, ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар бўйича хавф мезонлари белгиланади.
https://sputniknews.uz/20251126/hujjat-bekor-qilinish-53747646.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/15/45302110_75:0:1275:900_1920x0_80_0_0_afb59719810a4110ba15145ee2125cb3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, тадбиркор, янги қонун, адлия вазирлиги, интеллектуал мулк
жамият, ўзбекистон, тадбиркор, янги қонун, адлия вазирлиги, интеллектуал мулк
Тадбиркорларни текшириш тартиби ўзгармоқда: кимлар текширилмайди
12:02 29.06.2026 (янгиланди: 12:03 29.06.2026) Янги тартибга кўра, тадбиркорлар фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфи электрон тизим орқали баҳоланади, паст хавф тоифасидагилар эса текширилмайди.
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Ўзбекистонда айрим соҳаларда тадбиркорлик субъектларини текшириш тартиби ўзгармоқда. Адлия вазирлиги тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказишда “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизимини жорий этишга оид идоравий ҳужжатларини давлат рўйхатидан
ўтказди.
Янги тартибга кўра, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфи автоматлаштирилган тарзда баҳоланади.
Хавф даражасини аниқлашда давлат органларининг ахборот тизимлари, статистик маълумотлар, мурожаатлар, оммавий ахборот воситалари ва бошқа қонуний манбалардан олинган маълумотлардан фойдаланилади.
Муҳим жиҳати, хавф таҳлили жараёнида тадбиркорлардан қўшимча ҳужжат ёки маълумот талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Тадбиркорлар қонунбузилиш хавфи даражасига қараб юқори, ўрта ва паст тоифаларга ажратилади. Юқори ва ўрта хавф тоифасига кирувчи субъектларда профилактика тадбирлари ҳамда текширувлар қонунчилик асосида ташкил этилади.
Паст хавф тоифасига кирувчи тадбиркорлик субъектларида эса текширувлар ўтказилмайди. Шу билан бирга, электрон тизимда аниқланган хавф даражаси тадбиркорга нисбатан тўғридан-тўғри таъсир чораларини қўллаш учун асос ҳисобланмайди.
Хавф даражасини баҳолаш ҳар бир ваколатли органнинг назорат соҳаси бўйича алоҳида мезонлар асосида амалга оширилади.
Жумладан, рақобат соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, рақобат, реклама, давлат харидлари, товар-хом ашё биржалари, дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари савдоси бўйича мезонлар белгиланган.
Ёқилғи-энергетика соҳасида хавф даражаси электр энергияси, иссиқлик таъминоти, нефть ва нефть маҳсулотлари, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда энергия аудити бўйича алоҳида мезонлар асосида баҳоланади.
Қишлоқ хўжалигида эса қишлоқ хўжалиги техникаси назорати, агротехник тадбирлар, ерлардан фойдаланиш, уруғчилик, пахта ва дон маҳсулотлари соҳалари инобатга олинади.
Интеллектуал мулк соҳасида товар белгилари, географик кўрсаткичлар, фирма номлари, ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар бўйича хавф мезонлари белгиланади.