Беш минг тоннадан ортиқ пахта толасини биржасиз сотган кластерга чора кўрилди

© SputnikСклад хлопкового волокна
Склад хлопкового волокна - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2026
Oбуна бўлиш
МЧЖ 104 млрд сўмлик пахта толасини биржа савдоларисиз тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотгани аниқланди.
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. 104 млрд сўмлик пахта толасини биржа савдоларисиз тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотган “WHITE GOLD KLASTER” МЧЖга нисбатан молиявий жарима қўлланилди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, қўмитанинг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси биржа савдоларини ўтказишда рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларни тақиқлаш бўйича қонунчилик талабларига риоя этилишини ўрганган.
Ўрганиш давомида “WHITE GOLD KLASTER” МЧЖ томонидан 104 млрд сўмлик 5 минг тоннадан ортиқ пахта толаси маҳсулоти биржа савдоларисиз, тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотилгани аниқланган.
Қўмита маълумотига кўра, ушбу маҳсулот нархлари биржа савдоларида шаклланган ўртача котировка нархлари билан таққосланган. Натижада жамият нархларни юқори қўллаш орқали 700 миллион сўмдан ортиқ асоссиз даромад олгани маълум бўлган.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан ҳудудий бошқарманинг Махсус комиссияси “WHITE GOLD KLASTER” МЧЖга нисбатан қонунчилик талаблари бузилиши аломатлари бўйича иш қўзғатган.
Ишни кўриб чиқиш натижасида жамиятга белгиланган тартибда молиявий жарима қўлланилган.
Мука - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2026
Давлат буғдойидан ишланган унни биржага чиқармаган корхоналар савдодан четлатилди
Янгиликлар лентаси
0