Давлат буғдойидан ишланган унни биржага чиқармаган корхоналар савдодан четлатилди

© Sputnik / Артур Лебедев / Медиабанкка ўтишМука
Мука - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2026
Oбуна бўлиш
Рақобат қўмитаси мониторинглари ортидан давлат ресурси буғдойидан ишланган унни биржага чиқариш талабини бажармаган 29 та корхона биржа савдоларидан четлаштирилди.
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Ички бозорда буғдой маҳсулотлари нархларини барқарорлаштириш юзасидан ўтказилган мониторинглар давомида давлат ресурси буғдойи билан боғлиқ талаблар бузилгани аниқланди.
Рақобат қўмитаси маълум қилишича, давлат ресурсидаги, бюджет маблағлари ҳисобига харид қилинган буғдойни биржадан олган корхоналар ундан ишлаб чиқарилган унни ҳам белгиланган ҳажмда биржа савдоларига чиқариши шарт.
Шу талабни бажармагани учун 2026 йил 3 апрелдан давлат ресурси буғдойидан ишланган унни биржа савдоларига қайта чиқармаган ёки бу мажбуриятни етарли даражада бажармаган 29 та корхона биржа савдоларидан четлатилди.
Шунингдек, жорий йил биринчи чораги якунлари бўйича давлат ресурсидан харид қилинган буғдойдан ишлаб чиқарилган унни биржа орқали сотиш тартибига риоя этмаган 25 та ун ишлаб чиқарувчи корхонага нисбатан иш қўзғатилди. Улар бўйича тегишли таъсир чораларини қўллаш юзасидан қарор ва кўрсатмалар қабул қилинди.
Қўмита ички бозорда буғдой маҳсулотлари нархларини барқарорлаштириш бўйича таклифлар юқори турувчи инстанцияларга киритилаётганини ҳам маълум қилди.
Сотрудник call-центра. Архивное фото
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2026
Рақобат қўмитаси тадбиркорларни қонунга риоя этишга чақирди
Янгиликлар лентаси
0