https://sputniknews.uz/20260331/murojaatlar-oshish-qomita-tadbirkorlar-chaqiriq-56611511.html
Рақобат қўмитаси тадбиркорларни қонунга риоя этишга чақирди
Рақобат қўмитаси тадбиркорларни қонунга риоя этишга чақирди
Sputnik Ўзбекистон
2025 йилда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасига оид мурожаатлар сони 53,5 мингни ташкил этиб, 2024 йилга нисбатан деярли икки баробар ошди. Қўмита бу ҳолатни қонун талабларига риоя муаммолари билан ҳам боғлади.
2026-03-31T10:57+0500
2026-03-31T10:57+0500
2026-03-31T11:06+0500
ўзбекистон
жамият
рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
шикоят
тадбиркор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/03/53193615_0:0:1350:759_1920x0_80_0_0_30bbf8a418c48f57476e10ce14d613a0.jpg
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. 2025 йилда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасига оид мурожаатлар сони 53,5 мингтага етиб, 2024 йилга нисбатан деярли икки бараварга ошган. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.Қўмита маълумотларига кўра, мурожаатлар сони йил сайин ошиб бормоқда. Хусусан, 2023 йилда қарийб 19 минг, 2024 йилда эса 28 мингтадан ортиқ мурожаат келиб тушган.Қайд этилишича, бу тенденция бир томондан истеъмолчиларнинг ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги фаоллиги ортиб бораётганини кўрсатади.Қўмита мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча тадбиркорлик ва хўжалик юритувчи субъектларни истеъмолчилар ҳуқуқларига ҳурмат билан ёндашишга, маҳсулот ва хизматлар сифати, шунингдек, шаффоф рақобат тамойилларига қатъий риоя этишга чақирди.
https://sputniknews.uz/20260209/xonadon-sotuv-qonunbuzilishlar-raqobat-qomita-55559014.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/03/53193615_150:0:1350:900_1920x0_80_0_0_23b7073ba266f4f08c306d45eb96ea9a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, рақобат қўмитаси, истеъмолчилар ҳуқуқлари, мурожаатлар, 53,5 минг, 2025 йил, 2024 йил, тадбиркорлик субъектлари, товар ва хизматлар, қонунчилик талаблари, шаффоф рақобат
ўзбекистон, рақобат қўмитаси, истеъмолчилар ҳуқуқлари, мурожаатлар, 53,5 минг, 2025 йил, 2024 йил, тадбиркорлик субъектлари, товар ва хизматлар, қонунчилик талаблари, шаффоф рақобат
Рақобат қўмитаси тадбиркорларни қонунга риоя этишга чақирди
10:57 31.03.2026 (янгиланди: 11:06 31.03.2026) Қўмитага кўра, мурожаатлар ўсиши истеъмолчилар фаоллиги билан бирга, айрим тадбиркорлар қонун талабларига тўлиқ риоя қилмаётганини ҳам кўрсатди.
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. 2025 йилда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасига оид мурожаатлар сони 53,5 мингтага етиб, 2024 йилга нисбатан деярли икки бараварга ошган. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси матбуот хизмати
хабар берди.
Қўмита маълумотларига кўра, мурожаатлар сони йил сайин ошиб бормоқда. Хусусан, 2023 йилда қарийб 19 минг, 2024 йилда эса 28 мингтадан ортиқ мурожаат келиб тушган.
Қайд этилишича, бу тенденция бир томондан истеъмолчиларнинг ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги фаоллиги ортиб бораётганини кўрсатади.
Бошқа томондан эса, айрим тадбиркорлик ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан товар ва хизматлар амалдаги қонунчилик талабларига тўлиқ риоя этилмаган ҳолда кўрсатилаётгани, шунингдек соҳада муаммолар сақланиб қолаётганидан далолат беради.
Қўмита мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча тадбиркорлик ва хўжалик юритувчи субъектларни истеъмолчилар ҳуқуқларига ҳурмат билан ёндашишга, маҳсулот ва хизматлар сифати, шунингдек, шаффоф рақобат тамойилларига қатъий риоя этишга чақирди.