ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Москва шаҳрида Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) штаб-квартирасида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ), унга аъзо давлатлар ва Ҳиндистон ўртасида эркин савдо зонаси тўғрисидаги битимни тузиш бўйича музокараларнинг иккинчи раунди бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.Томонлар бўлажак келишув матни, бозорга кириш шартлари, шунингдек, савдодаги нотариф чоралар бўйича қоидаларни муҳокама қилди. Музокаралар якунида кейинги ҳаракатлар жадвали бўйича келишувга эришилди.Эркин савдо битими тузилса, ЕОИИ давлатлари ва Ҳиндистон ўртасида товар айирбошлашни кенгайтириш, экспортчилар учун бозорга кириш шартларини енгиллаштириш ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш имкониятлари ошиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Москва шаҳрида Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) штаб-квартирасида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ), унга аъзо давлатлар ва Ҳиндистон ўртасида эркин савдо зонаси тўғрисидаги битимни тузиш бўйича музокараларнинг иккинчи раунди бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Томонлар бўлажак келишув матни, бозорга кириш шартлари, шунингдек, савдодаги нотариф чоралар бўйича қоидаларни муҳокама қилди. Музокаралар якунида кейинги ҳаракатлар жадвали бўйича келишувга эришилди.
“Музокара гуруҳлари бўлажак келишувнинг асосий жиҳатларини, жумладан, нотариф чора-тадбирлар қоидалари ва бир-бирининг бозорига кириш бўйича асосий талабларни кўриб чиқдилар. Барча томонларнинг конструктив ёндашуви муҳим натижаларга эришишга қаратилганидан далолат беради”, — деди ЕИКнинг савдо вазири Андрей Слепнёв.
Эркин савдо битими тузилса, ЕОИИ давлатлари ва Ҳиндистон ўртасида товар айирбошлашни кенгайтириш, экспортчилар учун бозорга кириш шартларини енгиллаштириш ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш имкониятлари ошиши мумкин.
Ҳиндистон дунёдаги энг йирик ва тез ўсиб бораётган бозорлардан бири ҳисобланади. Мамлакат аҳолиси 1,5 миллиардга яқин, иқтисодиёт ўсиши эса сўнгги йилларда йирик иқтисодиётлар орасида юқори суръатларни сақлаб қолмоқда. Ҳиндистонда хизматлар сектори, рақамли технологиялар, ишлаб чиқариш, фармацевтика, автомобилсозлик, телекоммуникация ва инфратузилма йўналишлари фаол ривожланмоқда.