Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ ва Камбоджа ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга келишиб олди

© Пресс-служба ЕИКПредседатель Коллегии ЕЭК Бакытжан Сагинтаев провёл встречу с Премьер-министром Камбоджи Хун Манетом
Председатель Коллегии ЕЭК Бакытжан Сагинтаев провёл встречу с Премьер-министром Камбоджи Хун Манетом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2026
Oбуна бўлиш
Учрашувда ўзаро савдони ошириш, логистикани ривожлантириш, бизнес-форумлар ўтказиш ва ЕОИИ–АСЕАН мулоқоти доирасида ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Ҳайъати раиси Бакитжан Сагинтаев Камбоджа бош вазирининг ўринбосари Сун Чантол билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Музокаралар чоғида томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.
Хусусан, товар номенклатурасини диверсификация қилиш, божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳаларидаги талабларни яқинлаштириш ҳамда логистика инфратузилмасини ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди.
Сагинтаевнинг таъкидлашича, 2016 йилда ҳамкорлик меморандуми имзоланганидан буён ЕОИИ давлатлари ва Камбоджа ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 34 фоизга ошган. Шунингдек, 2025 йилда ЕОИИ мамлакатларининг Камбоджага экспорти 37,8 фоизга кўпайган.
Томонлар ишбилармон доиралар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этиб, ЕОИИ мамлакатлари ва Камбоджада бизнес-форумлар ўтказиш амалиётини давом эттириш тарафдори эканликларини билдирди.
Учрашув якунида амалий ҳамкорликни, жумладан ЕОИИ–АСЕАН мулоқоти доирасида янада чуқурлаштиришга тайёрлик тасдиқланди.
Символика ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Россия ва Вьетнам ЕОИИ ва АСЕАН ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқчи
Янгиликлар лентаси
0