АҚШ Эрондаги нишонларга зарба берди — Теҳрон жавоб қайтарганини билдирди

© AP Photo / Vahid SalemiИранский флаг на месте удара в Тегеране.
Иранский флаг на месте удара в Тегеране. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2026
Oбуна бўлиш
АҚШ Ҳурмуз бўғози яқинида танкерга ҳужум қилинганидан сўнг Эрондаги бир қатор нишонларга зарба берди. Теҳрон эса АҚШга алоқадор ҳарбий объектларга жавоб қайтарганини билдирди
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Эрон ҳудудидаги бир қатор нишонларга қўшимча зарбалар берилганини тасдиқлади. Вашингтон буни Ҳурмуз бўғози яқинида тижорат танкерига уюштирилган ҳужумга жавоб деб атади.
CENTCOM маълумотига кўра, 27 июнь куни Эроннинг бир томонлама ҳужумчи дрони Панама байроғи остидаги M/T Kiku танкерига зарба берган. Қайд этилишича, танкер Ҳурмуз бўғози яқинидан ўтаётган бўлган ва 2 миллион баррелдан ортиқ хом нефть ташиётган.
АҚШ қўмондонлиги зарбалар Эроннинг тижорат кемаларига қарши ҳаракатларига жавобан амалга оширилганини билдирди. Нишонлар орасида ҳарбий кузатув инфратузилмаси, алоқа тизимлари, ҳаво ҳужумидан мудофаа объектлари, дронлар сақланадиган жойлар ва мина қўйиш имкониятлари бўлгани айтилмоқда.
Reuters агентлиги Британиянинг денгиз хавфсизлиги бўйича UKMTO хизматига таяниб, Ҳурмуз бўғозида танкерга снаряд теккани, кема кўпригига зарар етгани, бироқ экипаж аъзолари хавфсиз экани ҳақида хабар берди.
Эрон томони эса АҚШ зарбаларини келишувни бузиш деб баҳолади. Эрон давлат оммавий ахборот воситалари зарбалар мамлакат жанубидаги Сирик шаҳри ҳудудига берилганини хабар қилди. Press TV маълумотига кўра, портлашлар Сирикдаги телекоммуникация минорасига снарядлар тушиши билан боғлиқ бўлган.
Кейинроқ Эрон АҚШга алоқадор ҳарбий нишонларга жавоб зарбалари берганини билдирди. Reuters хабарига кўра, Баҳрайн Эрон дрони ҳужуми ҳақида маълум қилган, Қувайт ва Баҳрайн эса Эрон ҳаракатларини қоралаган. Ҳозирча зарбалар оқибати ва етказилган зарар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.
АҚШ ва Эрон бир-бирини ўт очишни тўхтатиш бўйича оралиқ келишувни бузишда айбламоқда. CENTCOM Ҳурмуз бўғози орқали тижорат кемалари ҳаракати давом этаётганини билдирган.
Нефтяные танкеры проходят через Ормузский пролив. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2026
Эрон яна Ҳўрмуз бўғозини ёпди
Янгиликлар лентаси
0