Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина ГУР полковниги йўқ қилинди — у Қримдаги терактга алоқадор деб топилган

© Sputnik / Russian Federal Security Service / Медиабанкка ўтишНашивка на форме сотрудника ФСБ РФ
Нашивка на форме сотрудника ФСБ РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2026
Oбуна бўлиш
Россия куч тузилмалари Украина ҳарбий разведкаси полковниги Рустем Фахриев* йўқ қилинганини маълум қилди. ФХХ уни Қримда теракт тайёрлашга алоқадор деб ҳисоблаган.
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Украина ҳарбий разведкаси — Бош разведка бошқармаси полковниги Рустем Фахриев* йўқ қилинди. Россия куч тузилмалари маълумотларига кўра, у Қримда теракт уюштиришга уринишда иштирок этган. Бу ҳақда РИА Новости манбага таяниб хабар берди.
Манбанинг айтишича, Фахриев 2026 йил 18 май куни Украина ҳудудида йўқ қилинган.
ФХХ аввалроқ Фахриев* Россия Мудофаа вазирлигининг юқори лавозимли офицерларидан бирига суиқасд уюштиришга алоқадор бўлганини билдирган эди.
Россия томонига кўра, Украина махсус хизматлари операцияни 2025 йил 1 декабрда амалга оширишни режалаштирган, аммо унинг олди олинган.
Ўша вақтда портловчи қурилмани автомобиль остига ўрнатган агент қўлга олиш вақтида қаршилик кўрсатгани ва йўқ қилингани хабар қилинган.
Россия куч тузилмалари маълумотларига кўра, Фахриев* 2014 йилда Қрим Вазирлар Кенгаши биносини блокада қилишда иштирок этган, кейинчалик “Аскер” ва “Донбасс-Украина” батальонларида бўлган.
* Фахриев Россияда террорчилар ва экстремистлар рўйхатига киритилган.
ФСБ РФ задержала подозреваемого в госизмене в Хабаровском крае - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2026
Россия ФХХ: Қрим ва Севастополда Украина томонидан режалаштирилган терактнинг олди олинди
Янгиликлар лентаси
0