https://sputniknews.uz/20260202/crimea-sevastopol-terakt-oldi-olinish-55426403.html
Россия ФХХ: Қрим ва Севастополда Украина томонидан режалаштирилган терактнинг олди олинди
Россия ФХХ: Қрим ва Севастополда Украина томонидан режалаштирилган терактнинг олди олинди
Sputnik Ўзбекистон
ФХХ Жамоатчилик билан алоқалар маркази РИА Новостига Қримда ФХХ биносида терактга уриниш бартараф этилгани ҳақида маълум қилди. Аудиоколонка ичида портловчи қурилма аниқланган.
2026-02-02T14:02+0500
2026-02-02T14:02+0500
2026-02-02T14:02+0500
қрим
россия федерал хавфсизлик хизмати (фхх)
дунё янгиликлари
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/02/32608662_0:0:1628:917_1920x0_80_0_0_40cc4112fe83a4983eea1b5f62cbefaf.jpg
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Россия хавфсизлик кучлари Қримда Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) маъмурий биносида теракт уюштиришга бўлган уринишнинг олдини олди. Бу ҳақда РИА Новости ФХХ Жамоатчилик билан алоқалар маркази маълумотларига таяниб хабар берди.Маълум қилинишича, Украина махсус хизматлари вакили Telegram орқали қримлик билан боғланиб, ўзини ФХХ ходими сифатида таништирган ва уни "текширув топшириғи" баҳонасида гўёки сотқинларни аниқлаш мақсадида Қрим ва Севастопол бўйича ФХХ бошқармаси биносига ёзиб олиш функциясига эга портатив аудиоколонка олиб киришга кўндирган.Қайд этилишича, қурилма ижрочи томонидан фаоллаштирилиши керак бўлган. ФХХ маълумотига кўра, бу режа нафақат хавфсизлик ходимлари, балки алдов йўли билан жалб қилинган ижрочининг ўзи ҳам ҳалок бўлишига олиб келиши мумкин эди.Террорчилик ҳаракатини режалаштирган шахс сифатида Одессада яшовчи Украина Қуролли кучлари махсус операциялар бўлимининг ходими Иван Кринов (1996 йилда туғилган) кўрсатилган. У илгари ҳам шу каби уринишни — 54 ёшли аёл ёрдамида православ иконага жойлаштирилган портловчи қурилма орқали амалга оширишга ҳаракат қилгани айтилган.ФХХ маълумотига кўра, гумонланувчи халқаро қидирувга берилган ва Россия қонунчилигига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилиши билдирилган.
https://sputniknews.uz/20260102/xorlidagi-terakt-qurbonlari-soni-27-kishiga-etdi-54606839.html
қрим
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/02/32608662_212:0:1573:1021_1920x0_80_0_0_bf900a9ebfc2bbc7802c71213a6f7c22.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қрим, севастопол, фхх, риа новости, теракт, портловчи қурилма, аудиоколонка, назорат-ўтказиш пункти, telegram, украина махсус хизматлари, хавфсизлик, маъмурий бино, текширув
қрим, севастопол, фхх, риа новости, теракт, портловчи қурилма, аудиоколонка, назорат-ўтказиш пункти, telegram, украина махсус хизматлари, хавфсизлик, маъмурий бино, текширув
Россия ФХХ: Қрим ва Севастополда Украина томонидан режалаштирилган терактнинг олди олинди
Маълумотларга кўра, Украина агентлари ҳодимлари бу усулда терактга иккинчи бор уринган. Аввал портловчи модда икона, бу сафар эса аудиоколонка ичига яширилган.
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Россия хавфсизлик кучлари Қримда Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) маъмурий биносида теракт уюштиришга бўлган уринишнинг олдини олди. Бу ҳақда РИА Новости ФХХ Жамоатчилик билан алоқалар маркази маълумотларига таяниб
хабар берди.
Маълум қилинишича, Украина махсус хизматлари вакили Telegram орқали қримлик билан боғланиб, ўзини ФХХ ходими сифатида таништирган ва уни "текширув топшириғи" баҳонасида гўёки сотқинларни аниқлаш мақсадида Қрим ва Севастопол бўйича ФХХ бошқармаси биносига ёзиб олиш функциясига эга портатив аудиоколонка олиб киришга кўндирган.
Назорат-ўтказиш пунктида текширув чоғида аудиоколонка ичида 1 кг чет элда ишлаб чиқарилган портловчи модда, электродетонатор ва шикастловчи элементлардан иборат қўлбола портловчи қурилма аниқланган.
Қайд этилишича, қурилма ижрочи томонидан фаоллаштирилиши керак бўлган. ФХХ маълумотига кўра, бу режа нафақат хавфсизлик ходимлари, балки алдов йўли билан жалб қилинган ижрочининг ўзи ҳам ҳалок бўлишига олиб келиши мумкин эди.
Террорчилик ҳаракатини режалаштирган шахс сифатида Одессада яшовчи Украина Қуролли кучлари махсус операциялар бўлимининг ходими Иван Кринов (1996 йилда туғилган) кўрсатилган. У илгари ҳам шу каби уринишни — 54 ёшли аёл ёрдамида православ иконага жойлаштирилган портловчи қурилма орқали амалга оширишга ҳаракат қилгани айтилган.
ФХХ маълумотига кўра, гумонланувчи халқаро қидирувга берилган ва Россия қонунчилигига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилиши билдирилган.