https://sputniknews.uz/20260628/tashkent-umra-plyus-ziyorat-turizm-korgazma-58650469.html
Тошкентда “Умра Плюс ва зиёрат туризми” кўргазмаси бўлиб ўтмоқда
Тошкентда “Умра Плюс ва зиёрат туризми” кўргазмаси бўлиб ўтмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда IV Халқаро “Умра Плюс ва зиёрат туризми” кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Унда 200 нафардан ортиқ хорижий ва маҳаллий туризм соҳаси вакиллари иштирок этиб, янги “Умра+” йўналишларини муҳокама қилмоқда.
2026-06-28T18:23+0500
2026-06-28T18:23+0500
2026-06-28T18:23+0500
зиёрат туризми
ўзбекистон
жамият
сайёҳлар
туристлар
кўргазма
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/1c/58650302_0:161:3070:1888_1920x0_80_0_0_568eee7b346b2bbb75a43d276bd23caf.jpg
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. 27–28 июнь кунлари Тошкентдаги Humo Arena мажмуасида IV Халқаро “Умра Плюс ва зиёрат туризми” кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Тадбир Туризм қўмитаси ва Умра туризми ташкилотлари ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилди.Кўргазма Марказий Осиё давлатлари, Туркия, Россия, Озарбайжон, Малайзия, Индонезия ва Саудия Арабистонидан 200 нафардан ортиқ туроператорлар, меҳмонхона бизнеси ҳамда транспорт компаниялари вакилларини бир майдонга жамлади.Тадбир “Умра+ Ўзбекистон” лойиҳаси доирасида хорижий зиёратчиларни мамлакатга жалб этиш, туристик хизматлар сифатини ошириш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган. Лойиҳа умра сафарини амалга ошираётган хорижий зиёратчиларни Ўзбекистоннинг тарихий-маданий мероси, муқаддас масканлари ва замонавий туризм инфратузилмаси билан таништиришни назарда тутади.Кўргазма доирасида маҳаллий ва хорижий компаниялар ўртасида қарийб 100 та ҳамкорлик битимини имзолаш режалаштирилган.Ишбилармонлик дастури доирасида хорижий иштирокчилар учун Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф ҳам ташкил этилди. Ташриф якунларига кўра, марказни хорижий сайёҳларга таклиф этиладиган зиёрат йўналишларининг асосий объектлари қаторига киритиш бўйича келишувга эришилди.Маълум қилинишича, 2026 йилнинг дастлабки беш ойида Ўзбекистонга 5,3 миллион нафардан ортиқ хорижий турист ташриф буюрган.Соҳа мутахассислари “Умра+ Ўзбекистон” лойиҳасининг кенгайиши келгусида мамлакатга зиёратчилар оқимини оширишга хизмат қилишини таъкидламоқда.
https://sputniknews.uz/20260125/uzbekistan-malaysia-umra-turizm-dastur-55251172.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/1c/58650302_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_58d2f3a7b39405b640b7e73095b927ec.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
зиёрат туризми, ўзбекистон, жамият, сайёҳлар, туристлар, кўргазма
зиёрат туризми, ўзбекистон, жамият, сайёҳлар, туристлар, кўргазма
Тошкентда “Умра Плюс ва зиёрат туризми” кўргазмаси бўлиб ўтмоқда
Тошкентда IV Халқаро “Умра Плюс ва зиёрат туризми” кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Тадбирда бир қатор давлатлардан 200 нафардан ортиқ туроператор ва туризм соҳаси вакиллари иштирок этмоқда
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. 27–28 июнь кунлари Тошкентдаги Humo Arena мажмуасида IV Халқаро “Умра Плюс ва зиёрат туризми” кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Тадбир Туризм қўмитаси ва Умра туризми ташкилотлари ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Кўргазма Марказий Осиё давлатлари, Туркия, Россия, Озарбайжон, Малайзия, Индонезия ва Саудия Арабистонидан 200 нафардан ортиқ туроператорлар, меҳмонхона бизнеси ҳамда транспорт компаниялари вакилларини бир майдонга жамлади.
Тадбир “Умра+ Ўзбекистон” лойиҳаси доирасида хорижий зиёратчиларни мамлакатга жалб этиш, туристик хизматлар сифатини ошириш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган. Лойиҳа умра сафарини амалга ошираётган хорижий зиёратчиларни Ўзбекистоннинг тарихий-маданий мероси, муқаддас масканлари ва замонавий туризм инфратузилмаси билан таништиришни назарда тутади.
Икки кун давомида иштирокчилар B2B учрашувлар, ишбилармонлик музокаралари ва туристик маҳсулотлар тақдимотларини ўтказмоқда. Асосий эътибор зиёратни Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари бўйлаб саёҳатлар билан уйғунлаштирувчи янги “Умра+” йўналишларини шакллантиришга қаратилган.
Кўргазма доирасида маҳаллий ва хорижий компаниялар ўртасида қарийб 100 та ҳамкорлик битимини имзолаш режалаштирилган.
Ишбилармонлик дастури доирасида хорижий иштирокчилар учун Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф ҳам ташкил этилди. Ташриф якунларига кўра, марказни хорижий сайёҳларга таклиф этиладиган зиёрат йўналишларининг асосий объектлари қаторига киритиш бўйича келишувга эришилди.
Маълум қилинишича, 2026 йилнинг дастлабки беш ойида Ўзбекистонга 5,3 миллион нафардан ортиқ хорижий турист ташриф буюрган.
Соҳа мутахассислари “Умра+ Ўзбекистон” лойиҳасининг кенгайиши келгусида мамлакатга зиёратчилар оқимини оширишга хизмат қилишини таъкидламоқда.