Қозоғистонда аҳоли даромадини ошириш режаси: ойликлар йилига 10 фоизга ўсиши мумкин

© Sputnik / Павел Михеев / Медиабанкка ўтишТенге - национальная валюта Казахстана
Тенге - национальная валюта Казахстана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2026
Oбуна бўлиш
Қозоғистон 2026–2029 йилларда аҳоли даромадларини ошириш бўйича комплекс режани тасдиқлади. Ҳужжатда маошларни ошириш ва паст даромадли ходимларни қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланган
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Қозоғистон ҳукумати аҳоли даромадларини ошириш бўйича 2026–2029 йилларга мўлжалланган комплекс режани тасдиқлади. Бу ҳақда мамлакат Миллий иқтисодиёт вазирлиги хабар берди.
Ҳужжатда оддий ишчилар — кассирлар, юк ташувчилар, сотувчилар ва паст маош оладиган бошқа ходимлар даромадини ошириш ҳам кўзда тутилган.
Режада 59 та чора белгиланган. Улар маошларни ошириш, инфляцияни жиловлаш, янги иш ўринлари яратиш, аҳолининг кредит юкини камайтириш, солиқ ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини ўз ичига олади.
Қозоғистон ҳукумати энг аввало паст ва ўрта маош оладиган фуқароларнинг даромадини оширишга урғу бермоқда. Масалан, йирик савдо тармоқлари ва корхоналар билан ходимлар маошини босқичма-босқич кўтариш бўйича келишувлар тузилиши мумкин.
Қозоғистонда бу масала оддий аҳоли учун оғриқли мавзулардан бирига айланган. Чунки расмий ўртача маош юқори кўринса-да, кўпчилик ишчилар бундай даромадни қўлига олмайди.
Ўртача маошни юқори даромадли ходимлар “тортиб” кетади, оддий ишчиларнинг реал маоши эса инфляция, озиқ-овқат нархи ва кредит тўловлари фонида етарли бўлмай қолмоқда.
Таъкидланишича, ҳозирда кўплаб оилалар ойлик даромадининг катта қисмини егуликка сарфлайди. 2029 йилга бориб бу улушни 40 фоизгача тушириш режалаштирилмоқда.
Мамлакат миллий иқтисодиёт вазири Серик Жумангариннинг айтишича, иш ҳақи ўсиши ишлаб чиқариш самарадорлиги ва барқарор иш ўринлари билан бирга бориши керак. Акс ҳолда маош ошса ҳам, нархлар яна кўтарилиб, одамлар буни ҳаётида сезмаслиги мумкин.
Ҳукумат ҳар йили 240 мингтагача сифатли иш ўрни яратишни ҳам режалаштирган. Бундан ташқари, минимал иш ҳақини қайта кўриб чиқиш, бюджет ходимлари маошини индексация қилиш ва аҳолини янги касбларга ўқитиш чоралари ҳам назарда тутилган.
Росстандарт ввел новые правила проверки счетчиков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.12.2025
Қозоғистонда электр энергияси учун чекланган тарифлар етти йилга “музлатилиши” мумкин
Янгиликлар лентаси
0