https://sputniknews.uz/20251203/kazakhstan-elektr-tariflar-muzlatilish-53906489.html
Қозоғистонда электр энергияси учун чекланган тарифлар етти йилга “музлатилиши” мумкин
Қозоғистонда электр энергияси учун чекланган тарифлар етти йилга “музлатилиши” мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон Энергетика вазирлиги 2026–2032 йиллар учун электр энергияси чекланган тарифларини жамоатчилик муҳокамасига чиқарди. Тарифлар ўсишини музлатиш ҳақидаги қарорга мувофиқ, улар 2025 йил даражасида сақлаб қолинади.
2025-12-03T12:58+0500
2025-12-03T12:58+0500
2025-12-03T13:06+0500
қозоғистон
дунёда
дунё янгиликлари
электр энергияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/05/15117942_0:133:2560:1573_1920x0_80_0_0_8f26afb916522062e26aef762704d416.jpg
ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Қозоғистон энергетика вазирининг “Электр энергияси учун чекланган тарифларни тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруқ лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталига жойлаштирилди. Маълумотларга кўра, Қозоғистонда электр энергияси учун чекланган тарифлар энергия ишлаб чиқарувчи ташкилотлар гуруҳлари бўйича етти йиллик даврлар учун тасдиқланади. Зарурият туғилганда, уларга тузатишлар киритилиши мумкин.Шу билан бирга, тарифларнинг ушбу тарзда тасдиқланиши ягона харидор нархига таъсир қилмаслиги таъкидланмоқда. Янги тарифлар 2026 йил 1 январдан амалга киритилиб, 2032 йил охиригача амал қилади.Лойиҳанинг жамоатчилик муҳокамаси 17 декабрга қадар давом этади.
https://sputniknews.uz/20251202/prezident-yigilish-topshiriqlar-53863171.html
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/05/15117942_144:0:2416:1704_1920x0_80_0_0_f126fe04accf5d8d330f4a56490e1edc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қозоғистон тарифлари, электр энергияси, чекланган тариф, тарифларни музлатиш, энергетика вазирлиги буйруғи, 2026–2032 тарифлар, инфляцияга қарши чоралар, қозоғистон энергетика сиёсати, ягона харидор нархи, нҳҳ портали
қозоғистон тарифлари, электр энергияси, чекланган тариф, тарифларни музлатиш, энергетика вазирлиги буйруғи, 2026–2032 тарифлар, инфляцияга қарши чоралар, қозоғистон энергетика сиёсати, ягона харидор нархи, нҳҳ портали
Қозоғистонда электр энергияси учун чекланган тарифлар етти йилга “музлатилиши” мумкин
12:58 03.12.2025 (янгиланди: 13:06 03.12.2025) Айтилишича, тарифларни музлатиш бўйича қарор Қозоғистон президенти раислигида инфляция хатарлари юзасидан ўтказилган йиғилишда берилган топшириқларни амалга ошириш доирасида қабул қилинган.
ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Қозоғистон энергетика вазирининг “Электр энергияси учун чекланган тарифларни тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруқ лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
порталига жойлаштирилди.
Маълумотларга кўра, Қозоғистонда электр энергияси учун чекланган тарифлар энергия ишлаб чиқарувчи ташкилотлар гуруҳлари бўйича етти йиллик даврлар учун тасдиқланади. Зарурият туғилганда, уларга тузатишлар киритилиши мумкин.
“Мамлакатда тарифлар ўсишини вақтинча музлатиш тўғрисида қарор қабул қилингани учун 2026–2032 йилларга мўлжалланган чекланган тарифлар 2025 йил даражасида сақлаб қолинади”, — дейилади буйруқ лойиҳасида.
Шу билан бирга, тарифларнинг ушбу тарзда тасдиқланиши ягона харидор нархига таъсир қилмаслиги таъкидланмоқда. Янги тарифлар 2026 йил 1 январдан амалга киритилиб, 2032 йил охиригача амал қилади.
Лойиҳанинг жамоатчилик муҳокамаси 17 декабрга қадар давом этади.