https://sputniknews.uz/20260628/atom-energetika-oquv-markaz-ochilish-58649701.html
Тошкентда атом энергетикаси бўйича минтақавий ўқув маркази очилади
Тошкентда атом энергетикаси бўйича минтақавий ўқув маркази очилади
Sputnik Ўзбекистон
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Тошкентда Атом энергияси соҳасида билим ва малакалар минтақавий маркази ташкил этилади. Марказ ММФИ филиали таркибида фаолият юритади ва МО мутахассислари учун ўқув-тренинг платформаси бўлади
2026-06-28T15:10+0500
2026-06-28T15:10+0500
2026-06-28T15:10+0500
ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши
атом энергетикаси
аэс
ўзбекистон
таълим
олий таълим муассасалари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/19/16072456_0:160:3076:1890_1920x0_80_0_0_a75539b2807e71459878c614bc1611a7.jpg
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Тошкентда Атом энергияси соҳасида билим ва малакалар минтақавий маркази ташкил этилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 27 июндан кучга кирган қарорида белгиланди.Марказ Атом энергияси агентлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги таклифига кўра ташкил этилади. Марказ юридик шахс мақомига эга бўлмайди ва ўз фаолиятида ММФИ филиали инфратузилмасидан фойдаланади. У Марказий Осиё давлатлари мутахассислари учун атом энергетикаси бўйича илмий-амалий платформа вазифасини бажаради.Қарорга кўра, марказда атом энергиясидан фойдаланиш объектларини лойиҳалаштириш, қуриш ва хавфсиз эксплуатация қилиш бўйича ўқув модуллари ишлаб чиқилади. Шунингдек, халқаро стандартлар асосида амалий тренинглар ташкил этилади.Марказ ММФИ филиалининг замонавий ўқув лабораториялари ва АЭС симуляторлари базасидан ҳам фойдаланади. Бу ерда реактор ва турбина бўлимлари ходимлари учун симуляция машғулотлари ўтказилиши режалаштирилган.Бир ой муддатда марказ тўғрисидаги низом, унинг штат жадвали ва тузилмаси тасдиқланади. Уч ой ичида эса марказни малакали кадрлар билан тўлдириш чоралари кўрилади.Аввалроқ Ўзбекистонда интеграциялашган атом электр станциясининг биринчи энергия блокини қуриш ишларига старт берилган эди. Шунингдек, 2026 йил 1 августдан бошлаб саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қоидалари бузилиши ҳақида хабар берган шахслар пул мукофоти билан рағбатлантирилиши белгиланган.
https://sputniknews.uz/20260415/tashkent-niau-mifi-talabalar-festival-taklif-56914104.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/19/16072456_173:0:2904:2048_1920x0_80_0_0_ea4ef0f44bd9a36fe5e44423826540c7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши, атом энергетикаси, аэс, ўзбекистон, таълим, олий таълим муассасалари
ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши, атом энергетикаси, аэс, ўзбекистон, таълим, олий таълим муассасалари
Тошкентда атом энергетикаси бўйича минтақавий ўқув маркази очилади
Тошкентда атом энергетикаси бўйича минтақавий ўқув маркази ташкил этилади. У АЭС объектларини лойиҳалаш, қуриш ва хавфсиз эксплуатация қилиш бўйича амалий платформа бўлади
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Тошкентда Атом энергияси соҳасида билим ва малакалар минтақавий маркази ташкил этилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 27 июндан кучга кирган қарорида
белгиланди.
Марказ Атом энергияси агентлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги таклифига кўра ташкил этилади.
У Тошкент шаҳридаги ММФИ — Москва муҳандислик-физика институти Миллий тадқиқот ядро университети филиали таркибида алоҳида бўлинма сифатида фаолият юритади.
Марказ юридик шахс мақомига эга бўлмайди ва ўз фаолиятида ММФИ филиали инфратузилмасидан фойдаланади. У Марказий Осиё давлатлари мутахассислари учун атом энергетикаси бўйича илмий-амалий платформа вазифасини бажаради.
Қарорга кўра, марказда атом энергиясидан фойдаланиш объектларини лойиҳалаштириш, қуриш ва хавфсиз эксплуатация қилиш бўйича ўқув модуллари ишлаб чиқилади. Шунингдек, халқаро стандартлар асосида амалий тренинглар ташкил этилади.
Марказ ММФИ филиалининг замонавий ўқув лабораториялари ва АЭС симуляторлари базасидан ҳам фойдаланади. Бу ерда реактор ва турбина бўлимлари ходимлари учун симуляция машғулотлари ўтказилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, марказ Халқаро атом энергияси агентлиги тавсиялари асосида Марказий Осиё давлатларига миллий ядровий инфратузилмани яратиш ва ядровий хавфсизлик маданиятини шакллантириш бўйича эксперт-консалтинг хизматлари кўрсатади.
Бир ой муддатда марказ тўғрисидаги низом, унинг штат жадвали ва тузилмаси тасдиқланади. Уч ой ичида эса марказни малакали кадрлар билан тўлдириш чоралари кўрилади.
Аввалроқ Ўзбекистонда интеграциялашган атом электр станциясининг биринчи энергия блокини қуриш ишларига старт берилган эди. Шунингдек, 2026 йил 1 августдан бошлаб саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қоидалари бузилиши ҳақида хабар берган шахслар пул мукофоти билан рағбатлантирилиши белгиланган.