Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия қуролли кучлари Новоскелеватоени озод қилди - видео

© РИА НовостиРоссийские военнослужащие. Архивное фото
Российские военнослужащие. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.06.2026
Oбуна бўлиш
Россия Қуролли Кучлари Вознесенск аэродромида Украина Қуролли Кучларига тегишли иккита МиГ-29 қирувчи самолётини йўқ қилди
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Россия армияси Днепропетровск вилоятидаги Новоскелеватоени озод қилди, деб хабар қилмоқда Мудофаа вазирлиги.

"Шарқ" Россия кучлари гуруҳи жангчилари Днепропетровск вилоятига чуқур кириб борибНовоскелеватое қишлоғини озод қилишди, дейилади хабарда.

Шу билан бирга, ДХРда Краснй Лиман учун фаол жанглар давом этмоқда: сўнгги 24 соат ичида Россия қуролли кучлари бешта истеҳкомни эгаллаб олди ва 57 та бинони жангарилардан тозалади.
Шунингдек, улар шаҳардан "Мовий кўллар" дам олиш марказига қочишга уринган украиналик ҳарбий хизматчиларга ФАБ-500 зарбасини беришди.

Украина учта МиГ-29 самолётидан маҳрум бўлди

Россия Мудофаа вазирлиги Россия кучлари Николаев вилоятидаги Вознесенск аэродромида Украина Қуролли Кучларига тегишли иккита МиГ-29 қирувчи самолётини йўқ қилганини эълон қилди.
Хабарда айтилишига кўраа зарба берилган вақтида қуроллари юкланган жанговар самолётлардан бири темир-бетон бошпана олдида тўхтаб турган бўлган. Иккинчи самолёт Темир-бетон бошпана ичида ёқилғи қуяётган бўлган.

Аэродромга иккита "Геран-4" учувчисиз аппарати ёрдамида берилган зарбалар ҳар иккала МиГ-29 самолётини, ёқилғи қуйиш машинасини, АПА-5Д махсус машинаси (аэродром мобил бўлинмаси) ва самолётни учишга тайёрлаш учун келган муҳандислик ходимлари ва учувчилар билан бирга йўқ қилди, - дейилади хабарда.

Шунингдек, Украина Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, яна бир МиГ-29 самолёти Полтава вилоятида ҳалокатга учраган.
Маҳаллий ОАВ хабар беришича, қирувчи самолёт билан алоқа кеча кечқурун самолёт жанговар вазифани бажараётган пайтда узилиб қолган. Сабаби ҳақида хабар берилмаган. Учувчи самолётни ташлаб чиқишга муваффақ бўлган.
Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги Россия кучлари Украина энергетика инфратузилмаси объектларига зарба берганини эълон қилган эди.
"Украина Қуролли Кучлари томонидан фойдаланиладиган ёқилғи, энергетика ва транспорт инфратузилмаси объектлари, ёқилғи омборлари, узоқ масофали учувчисиз учиш аппаратлари учириш майдончалари ва 148 та туманда Украина қуролли кучлари ва хорижий ёлланма аскарларнинг вақтинчалик жойлаштириш жойлари зарар кўрди", дейилади баёнотда.
Сўнгги 24 соат ичида Россия ҳаво мудофааси кучлари 16 та бошқариладиган ҳаво бомбасини, учта "Фламинго" узоқ масофали круиз ракеталарини ва 511 та учувчисиз учиш аппаратини уриб туширди.
Янгиликлар лентаси
0