Мирзиёев оммавий ахборот воситалари ходимларини табриклади

© Пресс-служба президента УзбекистанаВ Ташкенте состоялось открытие памятника основателю национального эстрадного искусства, народному артисту Узбекистана Батыру Закирову. В мероприятии по этому случаю принял участие Президент Шавкат Мирзиёев, который сердечно поздравил любителей искусства.
В Ташкенте состоялось открытие памятника основателю национального эстрадного искусства, народному артисту Узбекистана Батыру Закирову. В мероприятии по этому случаю принял участие Президент Шавкат Мирзиёев, который сердечно поздравил любителей искусства. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.06.2026
Oбуна бўлиш
Маълум қилинишича, оммавий ахборот воситалари ходимлари фаолияти учун имкониятлар янада кенгайтирилади, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси кучайтирилади.
ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрами билан табриклади.
“Мен сизларни – юксак билим ва салоҳиятга эга, ватанпарвар барча журналистларни ўзим учун доимий маслакдош, жонкуяр дўст деб билишимни яна бир бор изҳор этаман”, - дейилган табрикда.
Давлат раҳбарининг таъкидлашича, ахборот оқими кескин ортиб, дипфейк технологиялари кенг тарқалаётган бугунги даврда манбаларнинг ишончли эканига алоҳида эътибор қаратиш мамлакатда ҳам муҳим кўникмага айланди. Қисқа вақтда турли медиа лойиҳалар орқали 10 минг ёшни қамраб оладиган замонавий таълим тизими шакллантирилди.
Мирзиёев эркин ва масъулиятли, халқчил журналистикани жамият ва давлат ривожланишининг зарур шартларидан бири деб билишини қайд этди.
Бу борада оммавий ахборот воситалари ходимлари фаолияти учун имкониятларни янада кенгайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини кучайтириш, касб маҳорати ва малакасини ошириш, жумладан, ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, меҳнатини рағбатлантириш, соғлиғини мустаҳкамлаш ва яшаш шароитларини яхшилашга қаратилган янги чора-тадбирлар амалга оширилади.
Президент Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси фаолиятини такомиллаштириш, унинг нуфузини ошириш ва ислоҳотлар жараёнидаги иштирокини кенгайтириш зарур деб ҳисоблайди. Чунки тез ўзгараётган бугунги даврнинг ўзи ушбу жамоат бирлашмаси олдига янги ва долзарб вазифаларни қўймоқда.
“Мен мамлакат раҳбари сифатида миллий оммавий ахборот воситаларимиз давлат ва жамият ўртасида мустаҳкам кўприк вазифасини бажариш баробарида халқимизни умуммиллий манфаатлар асосида бирлаштирадиган, юртдошларимиз, айниқса, ёшларимизни эзгу мақсадлар сари етаклайдиган қудратли маънавий кучга айланиши учун барча ёрдам ва кўмакни кўрсатишга доимо тайёрман”, - деди Мирзиёев.
Куни кеча президент қатор ОАВ ходимларини унвон, орден ва медаллар билан тақдирлади. Тақдирланганларнин тўлиқ рўйхати қуйида.
Янгиликлар лентаси
0