https://sputniknews.uz/20260625/uzbekistan-aholi-58598343.html
Ўзбекистон аҳолиси 2050 йилга бориб 60 миллионга яқинлашиши мумкин
Ўзбекистон аҳолиси 2050 йилга бориб 60 миллионга яқинлашиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакили Шоҳжаҳон Юсуповга кўра, 2050 йилга бориб Ўзбекистон аҳолиси 58 миллиондан ошиши мумкин. Мамлакат аҳолисининг 55 фоиздан ортиғи 30 ёшгача.
2026-06-25T18:38+0500
2026-06-25T18:38+0500
2026-06-25T18:38+0500
демографик кўрсаткичлар
умумий аҳоли сони
жамият
олмаота
евроосиё тараққиёт банки (еотб)
иқтисодиёт ва молия вазирлиги
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/0f/38989062_0:194:3072:1922_1920x0_80_0_0_17406556c300dcebef7bb37c226b3c01.jpg
ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Ўзбекистон аҳолиси 2050 йилга бориб 58 миллион нафардан ошиши мумкин. Бу прогнозни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Демография, бандлик ва аҳоли турмуш даражасини прогнозлаштириш бошқармаси бошлиғи Шоҳжаҳон Юсупов Олмаота бўлиб ўтаётган Евроосиё тараққиёт банки йиллик йиғилиши ва бизнес-форуми доирасида Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган интервьюсида маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, 2026 йил бошида Ўзбекистон аҳолиси 38,2 миллион кишидан ошган. Бу Марказий Осиё аҳолисининг қарийб ярмини ташкил этади.Мутахассисга кўра, демографик ўзгаришлар Ўзбекистон тараққиётининг асосий омилларидан бири бўлиб қолмоқда. Аҳоли сони ва ёшлар улушининг юқорилиги меҳнат бозори, таълим, тиббиёт, уй-жой, инфратузилма ва давлат хизматларига бўлган талабга бевосита таъсир кўрсатади.Шунингдек, Юсуповнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Евроосиё тараққиёт банки ва UNFPA билан ҳамкорликда “келажакка тайёргарлик” — "Future Readiness Lab" платформасини яратмоқда.Платформа демографик маълумотларни бирлаштириб, аҳоли ўсиши ва таркибидаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда давлат бюджети маблағларини самарали тақсимлаш ҳамда устувор соҳаларни аниқлашга хизмат қилади.
https://sputniknews.uz/20260518/uzbekistan-aholi-50-mln-etish-57663231.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/0f/38989062_125:141:2425:1866_1920x0_80_0_0_3b91c879a5475e0c7c66e2bcb938a8e8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
демографик кўрсаткичлар, умумий аҳоли сони, жамият, олмаота, евроосиё тараққиёт банки (еотб), иқтисодиёт ва молия вазирлиги, ўзбекистон
демографик кўрсаткичлар, умумий аҳоли сони, жамият, олмаота, евроосиё тараққиёт банки (еотб), иқтисодиёт ва молия вазирлиги, ўзбекистон
Ўзбекистон аҳолиси 2050 йилга бориб 60 миллионга яқинлашиши мумкин
Эксклюзив
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакилига кўра, 2050 йилга бориб Ўзбекистон аҳолиси 58 миллиондан ошиши мумкин. Ҳозир мамлакат аҳолисининг 55 фоиздан ортиғини 30 ёшгача бўлганлар ташкил этади.
ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Ўзбекистон аҳолиси 2050 йилга бориб 58 миллион нафардан ошиши мумкин. Бу прогнозни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Демография, бандлик ва аҳоли турмуш даражасини прогнозлаштириш бошқармаси бошлиғи Шоҳжаҳон Юсупов Олмаота бўлиб ўтаётган Евроосиё тараққиёт банки йиллик йиғилиши ва бизнес-форуми доирасида
Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, 2026 йил бошида Ўзбекистон аҳолиси 38,2 миллион кишидан ошган. Бу Марказий Осиё аҳолисининг қарийб ярмини ташкил этади.
Юсуповнинг таъкидлашича, мамлакатда аҳоли сонининг йиллик ўсиши тахминан 2 фоиз даражасида сақланиб қолмоқда. Шу билан бирга, Ўзбекистон аҳолисининг 55 фоиздан ортиғини 30 ёшгача бўлганлар ташкил этади.
Мутахассисга кўра, демографик ўзгаришлар Ўзбекистон тараққиётининг асосий омилларидан бири бўлиб қолмоқда. Аҳоли сони ва ёшлар улушининг юқорилиги меҳнат бозори, таълим, тиббиёт, уй-жой, инфратузилма ва давлат хизматларига бўлган талабга бевосита таъсир кўрсатади.
Шунингдек, Юсуповнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Евроосиё тараққиёт банки ва UNFPA билан ҳамкорликда “келажакка тайёргарлик” — "Future Readiness Lab" платформасини яратмоқда.
Платформа демографик маълумотларни бирлаштириб, аҳоли ўсиши ва таркибидаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда давлат бюджети маблағларини самарали тақсимлаш ҳамда устувор соҳаларни аниқлашга хизмат қилади.