Мирзиёев: 15 йил ичида Ўзбекистон аҳолиси 50 млн нафарга етади

© Пресс-служба президента УзбекистанаВыступление Шавката Мирзиёева на 13-й сессии Всемирного форума по урбанизации
Выступление Шавката Мирзиёева на 13-й сессии Всемирного форума по урбанизации - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2026
Oбуна бўлиш
Президент Бокудаги Бутунжаҳон урбанизация форумида Ўзбекистонда уй-жой қурилиши, Янги Тошкент лойиҳаси ва шаҳарлар ривожи бўйича ташаббусларни илгари сурди.
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бокуда Бутунжаҳон урбанизация форуми 13-сессиясининг Етакчилар саммитида нутқ сўзлади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Президент форумнинг “Барча учун уй-жой: хавфсиз ва барқарор шаҳарлар ҳамда ҳамжамиятлар” мавзуси бугунги дунё учун долзарб эканини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, ҳозир дунёда қарийб 3 миллиард инсон бирламчи яшаш шароитларидан маҳрум. Уларнинг бир миллиарддан зиёди норасмий турар жойлар ва харобаларда яшамоқда, 300 миллиондан ортиқ одам эса умуман бошпанага эга эмас.
“Яқин 15 йил ичида Ўзбекистон аҳолиси 38 миллиондан 50 миллион нафарга, урбанизация даражаси эса 51 фоиздан 65 фоизга етиши кутилмоқда”, — деди Мирзиёев.
Давлат раҳбарининг айтишича, сўнгги ўн йилда Ўзбекистонда қурилаётган уй-жойларнинг йиллик сони 10 баробар ошган. 2025 йилда 238 мингта хонадон қурилган, 2030 йилга бориб бу кўрсаткични яна 1,5 баробар ошириш режалаштирилган.
“Аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш дастурларига ҳар йили бюджетдан қарийб 2 миллиард доллар маблағ ажратилмоқда”, — деди президент.
Мирзиёев норасмий турар жойлар муаммосини ҳал қилиш учун 2024 йилда алоҳида қонун қабул қилинганини ҳам эслатди. Унга кўра, 100 мингга яқин уйга ҳужжат расмийлаштириб берилган.
Президент “Янги Тошкент” мегалойиҳасига ҳам тўхталди. Унинг биринчи босқичида қиймати 25 миллиард доллардан ортиқ инвестиция лойиҳалари бошланган.
Давлат раҳбарига кўра, бундай лойиҳалар Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида амалга оширилмоқда. Ҳозиргача 61 та янги массив барпо этилган, 2030 йилга бориб улар сони 100 тага етказилади.
Мирзиёев саммитда бир қатор халқаро ташаббусларни ҳам илгари сурди.
Хусусан, у шаҳарларни ривожлантиришда “мутаносиб урбанизация” тамойилини кенг жорий этиш, “Ақлли ва хавфсиз шаҳарлар альянси”ни тузиш, Самарқандда уй-жой қурилишини молиялаштириш бўйича халқаро форум ўтказиш ва БМТ-Ҳабитатнинг “Яшил шаҳар” халқаро мукофотини таъсис этишни таклиф қилди.
Шунингдек, президент Бутунжаҳон урбанизация форумининг 15-сессиясини 2030 йилда Янги Тошкент шаҳрида ўтказиш таклифини билдирди.
“Унинг бош мавзусини "Шаҳарларнинг барқарор ривожланишида маҳалла институтининг ўрни" деб номлашни таклиф этаман”, — деди Мирзиёев.
Президент Узбекистана принял участие в открытии Всемирного форума по урбанизации  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2026
Мирзиёев Бокуда Бутунжаҳон урбанизация форумида иштирок этди
Янгиликлар лентаси
0