Мирзиёев Бокуда Бутунжаҳон урбанизация форумида иштирок этди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана принял участие в открытии Всемирного форума по урбанизации
Президент Узбекистана принял участие в открытии Всемирного форума по урбанизации  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2026
Oбуна бўлиш
Бокуда ўтаётган форумда барқарор шаҳарлар, арзон уй-жой, транспорт инфратузилмаси ва иқлим ўзгаришига мослашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрида ўтаётган Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессияси очилиш маросимида иштирок этди.
Конгресс-марказда давлат раҳбарини Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ҳамда БМТнинг Аҳоли пунктлари бўйича дастури — UN-Habitat ижрочи директори Анаклаудия Россбах кутиб олди.
Бу галги форумнинг асосий мавзуси — “Барча учун уй-жой: хавфсиз ва барқарор шаҳарлар ҳамда ҳамжамиятлар”. UN-Habitat маълумотига кўра, WUF13 уй-жой муаммосини ҳал этиш ва уни инклюзив, барқарор шаҳар ривожланишининг муҳим омили сифатида кўрсатишга қаратилган.
Форум кун тартибидан шаҳарларни барқарор ривожлантириш, аҳолини замонавий ва арзон уй-жой билан таъминлаш, шаҳар муҳити сифатини ошириш, иқлим барқарорлигини мустаҳкамлаш, ижтимоий ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда уй-жойни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш масалалари ўрин олган.
WUF13 17–22 май кунлари Боку шаҳрида Озарбайжон ҳукумати ва UN-Habitat ҳамкорлигида ўтказилмоқда. Форумда давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар, ривожланиш институтлари ҳамда шаҳарсозлик соҳаси вакиллари иштирок этмоқда.
Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан Бокуга амалий ташриф билан келган. Ташриф дастурида форум тадбирлари, жумладан, Етакчилар саммитида иштирок этиш кўзда тутилган.
Бутунжаҳон урбанизация форуми БМТнинг шаҳарлар ва аҳоли пунктларини ривожлантиришга бағишланган йирик халқаро майдони ҳисобланади. Унда уй-жой танқислиги, шаҳарларда аҳоли сони ортиши, инфратузилма юкламаси ва иқлим ўзгариши каби долзарб масалалар муҳокама қилинади.
Под председательством Президента началось совещание с участием девелоперов и строителей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2026
Мирзиёев шаҳарлар бош режалари ва қурилиш соҳаси бўйича янги вазифаларни белгилади
Янгиликлар лентаси
0