Тошкентда UFC турнири ўтказилиши мумкин

© UFC Fightpass / TwitterРинг перед началом боя UFC
Ринг перед началом боя UFC - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.06.2026
Oбуна бўлиш
Отабек Умаров АҚШда UFC президенти Дана Уайт билан учрашиб, Тошкентда ZUFFA Boxing турнирини ўтказиш имкониятларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари Отабек Умаров АҚШда UFC президенти Дана Уайт билан учрашди.
Томонлар Тошкентда UFC шафелигида ZUFFA Boxing турнирини ўтказиш имкониятларини муҳокама қилди.
МОҚ матбуот хизматининг Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилишича, эҳтимолий тадбирнинг муддатлари, формати ва бошқа тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.
Маълумот учун: UFC — 1993 йилда ташкил этилган аралаш жанг санъатлари, яъни MMA бўйича халқаро спорт ташкилоти. У жанг кечалари, телевизион трансляциялар ва йирик спорт тадбирларини ташкил этади. Расмий маълумотларга кўра, UFC ҳар йили 40 дан ортиқ жонли тадбир ўтказади, унинг жангчилари 80 дан зиёд давлат вакилларидан иборат. Zuffa Boxing эса Дана Уайт бошчилигида йўлга қўйилган янги профессионал бокс промоушени ҳисобланади.
Хумо Аренада профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2026
Хумо аренада профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди - фото
Янгиликлар лентаси
0