"Картани “касса” қилаётганларга қаратилган": Солиқ қўмитаси ўтказмалар лойиҳаси ҳақида

© Sputnik / Бахром ХатамовДевушка с кредитной картой в руке перед ноутбуком
Девушка с кредитной картой в руке перед ноутбуком - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.06.2026
Oбуна бўлиш
Солиқ қўмитаси банк карталари бўйича муҳокама қилинаётган лойиҳа янги назорат жорий этмаслиги, балки амалдаги қонунларда белгиланган ахборот алмашинуви тартибини аниқлаштиришини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Банк карталари бўйича муҳокама қилинаётган тартиб фуқароларнинг оддий пул ўтказмаларига қаратилмаган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.
Қўмитага кўра, асосий эътибор шахсий пластик картадан тадбиркорлик кассаси сифатида фойдаланиш ҳолатларига қаратилади. Яъни карта орқали тизимли тўловлар қабул қилиниб, йирик айланмалар шаклланса, бироқ фаолият рўйхатдан ўтказилмаса ва солиқ тўланмаса, бу ҳолатлар назорат предмети бўлади.

Лойиҳага кўра, агар жисмоний шахснинг картаси ёки электрон ҳамёнига ой давомида 500 БҲМ (хозирда 206 миллион сўм) ва ундан ортиқ маблағ келиб тушса, банклар солиқ органларининг сўрови асосида ушбу маблағлар ва уларни юборган шахслар ҳақида маълумот тақдим этади.

Солиқ қўмитасига кўра, муҳокама қилинаётган қарор лойиҳаси банк сирига оид қоидаларни ўзгартирмайди ва янги назорат механизмини жорий этмайди. У амалдаги қонунчиликда, жумладан, "Банк сири тўғрисида"ги қонун ва Солиқ кодексида аллақачон назарда тутилган банклар ҳамда солиқ органлари ўртасидаги ахборот алмашинуви тартибини аниқлаштиради.
Қўмитанинг таъкидлашича, гап фуқароларнинг ҳисобварақларига эркин кириш ҳақида эмас, балки қонунчиликда белгиланган ҳолларда маълумот алмашишнинг тартибга солинган механизми ҳақида бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ муҳокамага қўйилган қарор лойиҳасида банклар ва солиқ органлари ўртасидаги ахборот алмашинувини автоматлаштириш таклиф этилган эди.

Ҳужжатга кўра, банклар томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳисобварақлари ҳамда айрим операциялари ҳақидаги маълумотлар “Банк-солиқ” махсус модули орқали тақдим этилиши назарда тутилган.

Шунингдек, лойиҳада жисмоний шахслар карталарига бир ой давомида бошқа жисмоний шахслардан БҲМнинг 500 бараварига тенг ёки ундан юқори маблағ келиб тушган ҳолатлар ҳақида маълумот бериш таклиф қилинган

КенгайтиришЙиғиштириш
Государственный налоговый комитет. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2026
Солиқ қўмитаси: янги лойиҳа банк сирини бекор қилмайди
Янгиликлар лентаси
0