Солиқ қўмитаси: янги лойиҳа банк сирини бекор қилмайди

© Sputnik / Бахром ХатамовГосударственный налоговый комитет.
Государственный налоговый комитет. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2026
Oбуна бўлиш
Солиқ қўмитаси банклардан маълумот олиш бўйича ваколатлар амалдаги қонунчиликда аллақачон белгиланганини билдириб, янги лойиҳа бу борада қўшимча ҳуқуқлар бермаслигини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Солиқ қўмитаси банклар томонидан солиқ органларига ахборот тақдим этиш тартиби ҳақидаги қарор лойиҳаси юзасидан расмий тушунтириш берди.
Қўмитанинг маълум қилишича, айрим нашрларда ҳужжат асосан жисмоний шахсларнинг омонатлари билан боғлиқ ташаббус сифатида талқин қилинмоқда. Бироқ бундай ёндашув лойиҳанинг мазмунини тўлиқ акс эттирмайди.
Изоҳга кўра, ҳужжат банклар ва солиқ органлари ўртасида ахборот алмашинувининг ягона қоидаларини белгилашга қаратилган. Гап маълумотларни тақдим этиш тартиби, муддатлари, шакллари ва электрон формати ҳақида бормоқда.
Солиқ қўмитаси лойиҳа солиқ органларига янги ваколатлар бермаслиги, банк сирини бекор қилмаслиги ва фуқаролар ҳамда тадбиркорларнинг ҳисобварақларига эркин кириш имкониятини назарда тутмаслигини таъкидлади.
Қайд этилишича, солиқ органларининг банк маълумотларини олиш бўйича ваколатлари амалдаги Солиқ кодекси ва "Банк сири тўғрисида"ги қонунда аллақачон белгиланган.
Шунингдек, қўмита олинган маълумотлар солиқ сири ҳисобланиши, уларни ошкор қилиш ёки учинчи шахсларга бериш қонун билан тақиқланганини эслатди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ муҳокамага қўйилган қарор лойиҳасида банклар ва солиқ органлари ўртасидаги ахборот алмашинувини автоматлаштириш таклиф этилган эди.

Ҳужжатга кўра, банклар томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳисобварақлари ҳамда айрим операциялари ҳақидаги маълумотлар “Банк-солиқ” махсус модули орқали тақдим этилиши назарда тутилган.

Шунингдек, лойиҳада жисмоний шахслар карталарига бир ой давомида бошқа жисмоний шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг ёки ундан юқори маблағ келиб тушган ҳолатлар ҳақида маълумот бериш таклиф қилинган

КенгайтиришЙиғиштириш
Платежный инструмент для оплаты товаров и услуг - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2026
Солиқ қўмитаси картадан картага тушган айрим маблағларни текширмоқда
Янгиликлар лентаси
0