https://sputniknews.uz/20260625/qurilish-materiallar-sanoat-vazifalar-58591943.html
Мирзиёев қурилиш материаллари саноати бўйича янги вазифаларни белгилаб берди
Мирзиёев қурилиш материаллари саноати бўйича янги вазифаларни белгилаб берди
Sputnik Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев видеоселекторда ҳокимларга ҳар бир туман имкониятини таҳлил қилиб, иқтисодий ўсишга туртки берадиган лойиҳалар пакетини тайёрлашни топширди.
2026-06-25T13:25+0500
2026-06-25T13:25+0500
2026-06-25T13:25+0500
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
инвестиция
экспорт
импорт
иқтисод
қурилиш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/19/58591766_0:134:2560:1574_1920x0_80_0_0_6841cb477bf9a867808c853b6a38bbe5.jpg
ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қурилиш материаллари тармоғида амалга оширилаётган ишлар ва устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Йиғилишда ҳокимлар ҳар бир туманда қайси тармоқни ривожлантириш, қайси лойиҳаларга инвестиция жалб қилиш юқори самара беришини аниқ ҳисоб-китоб қилиши зарурлиги таъкидланди.Бунинг учун иқтисодиётдаги 12 та тармоққа 14 та “ақл маркази”, шунингдек, 37 та соҳавий илмий институт ва олий таълим муассасалари бириктирилди. Барча тармоқ раҳбарларига “ақл марказлари”, илмий институтлар ва олийгоҳлар билан бирга ҳар бир туман имкониятини таҳлил қилиб, ялпи ҳудудий маҳсулот ўсишига туртки берадиган лойиҳалар пакетини тайёрлаш топширилди.Шунингдек, мутасаддиларга йирик ва мегалойиҳаларга импорт ҳамда маҳаллий маҳсулотларни етказиб беришда тенг шароит яратиш бўйича қарор лойиҳасини киритиш вазифаси қўйилди.Йиғилишда соҳадаги 457 та корхонанинг кредит бўйича муддати ўтган қарздорлиги 3,5 триллион сўмга етгани қайд этилди. Масъулларга ушбу корхоналарнинг ҳар бирига бориб, уларни молиявий соғломлаштириш бўйича қисқа муддатли дастур ишлаб чиқиш топширилди. Бу мақсадлар учун 50 миллион доллар ресурс ажратилади.Ҳокимларга ҳудудларда қурилаётган меҳмонхоналарда маҳаллий материаллар улушини камида 95 фоизга етказиш вазифаси қўйилди.Бунинг учун келаси йил якунига қадар қуйидаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди:
https://sputniknews.uz/20251203/qaror-qurilish-materiallar-53905116.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/19/58591766_143:0:2418:1706_1920x0_80_0_0_93df881f428d5b47b69bda952de84e8c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, шавкат мирзиёев, инвестиция, экспорт, импорт, иқтисод, қурилиш
ўзбекистон, шавкат мирзиёев, инвестиция, экспорт, импорт, иқтисод, қурилиш
Мирзиёев қурилиш материаллари саноати бўйича янги вазифаларни белгилаб берди
Президент ҳокимлар ва тармоқ раҳбарларига ҳар бир туман имкониятини таҳлил қилиб, ҳудудий иқтисодиёт ўсишига туртки берадиган лойиҳалар пакетини тайёрлашни топширди.
ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қурилиш материаллари тармоғида амалга оширилаётган ишлар ва устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Йиғилишда ҳокимлар ҳар бир туманда қайси тармоқни ривожлантириш, қайси лойиҳаларга инвестиция жалб қилиш юқори самара беришини аниқ ҳисоб-китоб қилиши зарурлиги таъкидланди.
Бунинг учун иқтисодиётдаги 12 та тармоққа 14 та “ақл маркази”, шунингдек, 37 та соҳавий илмий институт ва олий таълим муассасалари бириктирилди.
Улар янги турдаги материалларга талабни, қайси туманда қандай лойиҳа қилиш, қандай технологиядан фойдаланиш ва қайси йўналишларда кадр тайёрлаш кераклигини таҳлил қилади.
Барча тармоқ раҳбарларига “ақл марказлари”, илмий институтлар ва олийгоҳлар билан бирга ҳар бир туман имкониятини таҳлил қилиб, ялпи ҳудудий маҳсулот ўсишига туртки берадиган лойиҳалар пакетини тайёрлаш топширилди.
Шунингдек, мутасаддиларга йирик ва мегалойиҳаларга импорт ҳамда маҳаллий маҳсулотларни етказиб беришда тенг шароит яратиш бўйича қарор лойиҳасини киритиш вазифаси қўйилди.
Йиғилишда соҳадаги 457 та корхонанинг кредит бўйича муддати ўтган қарздорлиги 3,5 триллион сўмга етгани қайд этилди. Масъулларга ушбу корхоналарнинг ҳар бирига бориб, уларни молиявий соғломлаштириш бўйича қисқа муддатли дастур ишлаб чиқиш топширилди. Бу мақсадлар учун 50 миллион доллар ресурс ажратилади.
Йиғилишда ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича қабул қилинган икки йиллик дастур ҳам муҳокама қилинди. Дастур доирасида 34 та йирик туризм объекти, 1 мингдан ортиқ жойлаштириш воситаси, жумладан, 200 та меҳмонхона қуриш режалаштирилган.
Ҳокимларга ҳудудларда қурилаётган меҳмонхоналарда маҳаллий материаллар улушини камида 95 фоизга етказиш вазифаси қўйилди.
Бунинг учун келаси йил якунига қадар қуйидаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди:
лак-бўёқ маҳсулотлари — 119 минг тоннадан 150 минг тоннага;
сантехника — 1,5 миллион донадан 2 миллион донага;
ПВХ қувур ва фитинглар — 255 минг тоннадан 300 минг тоннага;
гулқоғоз — 6 миллиондан 7,5 миллионга;
декоратив панеллар — 15 миллион квадрат метрдан 18 миллион квадрат метрга.