Қурилиш материаллари экспортини 1,5 млрд долларга етказиш режалаштирилмоқда

© Пресс-служба Государственного комитета по инвестициямНа территории свободной экономической зоны "Ангрен" введен в эксплуатацию завод про производству керамической плитки
На территории свободной экономической зоны Ангрен введен в эксплуатацию завод про производству керамической плитки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.06.2026
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев қурилиш материаллари соҳасида энергия тежамкор уйлар, экспортни ошириш ва корхоналарни модернизация қилиш бўйича вазифалар белгилади.
ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселекторда қурилиш материаллари тармоғида энергия тежамкорлик, экспорт ва корхоналарни модернизация қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, хонадонларни иситишга иқтисодиётдаги жами газ истеъмолининг 20 фоизи, электр энергиясининг 11 фоизи сарфланмоқда. Агар уй фасади ва том қисми иссиқлик сақловчи материаллар билан қопланса, энергия тежамкор ойна ўрнатилса, энергия сарфи 30 фоизгача камаяди.
Бу борада Қамаши туманида Франция ва Буюк Британия компаниялари ишлаб чиққан ёндашув асосида 4 минг хонадонли “Янги Ўзбекистон” массиви қурилмоқда.
Лойиҳада маҳаллий энергия тежамкор маҳсулотлар ишлатилади, таннарх камида 20 фоизга арзонлашади, иситиш ва совитиш харажатлари 30 фоизга қисқаради.
Ҳокимларга Қамаши тажрибасини ўрганиш топширилди. Жорий йил “Янги Ўзбекистон” қиёфаси олиб кириладиган 33 та туман ва шаҳарда кўп қаватли уйлар шу ёндашув асосида қурилади.
Йиғилишда қўшни давлатлар йилига 13 миллиард долларлик қурилиш материалларини импорт қилаётгани, Марказий Осиё бозорларига экспортни қўшимча 440 миллион долларга ошириш имконияти борлиги таъкидланди. Шу мақсадда Боку, Тбилиси, Москва, Остона ва Бишкекда намунали энергия тежамкор уй моделларини қуриб, роад-шоу ўтказиш топширилди.
Бу йил 38 та йирик корхонада энергия тежамкор технологияларни жорий этиб, 400 миллион киловатт-соат электрни иқтисод қилиш зарурлиги қайд этилди.
Шунингдек, инвесторларни оддий маҳсулотларни кўпайтиришга эмас, юқори қўшилган қиймат берадиган лойиҳаларга жалб қилиш кераклиги таъкидланди.
Йил якунигача паст қувватда ишлаётган камида 50 та қурилиш материаллари корхонасига инвестор олиб келиш топширилди.
Жорий йил соҳада:
— 11 миллиард долларлик 900 дан зиёд янги лойиҳани бошлаш;
— 3,2 миллиард долларлик 622 та лойиҳани ишга тушириш;
— 21 мингта янги иш ўрни яратиш;
— экспортни 1,5 миллиард долларга етказиш режалаштирилган.
В Ташкенте открылась автобусная остановка, работающая на солнечных батареях. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.12.2025
Инфратузилма лойиҳаларида “яшил” технологиялар жорий этилади
Янгиликлар лентаси
0