https://sputniknews.uz/20251229/infratuzilma-loyiha-yashil-texnologiyalar-54531380.html
Инфратузилма лойиҳаларида “яшил” технологиялар жорий этилади
Инфратузилма лойиҳаларида “яшил” технологиялар жорий этилади
Sputnik Ўзбекистон
2026–2028 йилларда Ўзбекистонда инфратузилмани ривожлантириш учун бюджетдан ташқари жамғармалардан 3,4 трлн сўм йўналтирилади. Қурилишда “яшил” технологиялар жорий этилади.
2025-12-29T15:25+0500
2025-12-29T15:25+0500
2025-12-29T15:25+0500
ўзбекистон
жамият
қурилиш
бюджет
яшил энергия
лойиҳа
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/05/36576743_0:245:3072:1973_1920x0_80_0_0_529b64162a6fd9cb03a61a984903621e.jpg
ТОШКEНТ, 29 дек — Sputnik. 2026–2028 йилларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмани ривожлантиришга бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан 3,4 триллион сўм маблағдан самарали фойдаланишни ташкил этиш белгиланди.Бу ҳақда президент томонидан имзоланган “2026–2028 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда қайд этилган.Шунингдек, дастурнинг асосий устувор йўналишлари сифатида қуйидагилар белгиланди, жумладан:Дастур доирасида янгидан бошланадиган объектларни лойиҳалаштиришда қуйидагилардан фойдаланиш инобатга олинмаган тақдирда, лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказишга йўл қўйилмайди:Қайд этилишича, 2026 йилдан бошлаб лойиҳа қиймати БҲМнинг 6 000 баробаридан юқори бўлган, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш лойиҳалари Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида қамраб олинади.
https://sputniknews.uz/20251209/kambagallik-xoli-hudud-aholi-bandlik-54049025.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/05/36576743_34:0:2765:2048_1920x0_80_0_0_b6ad8c8e2d46ce7a1022dee9c37ef7d3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон инфратузилмаси, 2026–2028 йиллар дастури, ижтимоий инфратузилма, ишлаб чиқариш инфратузилмаси, бюджетдан ташқари жамғармалар, 3,4 триллион сўм, яшил технологиялар, энергия тежовчи технологиялар, қайта тикланувчи энергия манбалари, бҳм 6000 баробар, қурилиш лойиҳалари, давлат дастури
ўзбекистон инфратузилмаси, 2026–2028 йиллар дастури, ижтимоий инфратузилма, ишлаб чиқариш инфратузилмаси, бюджетдан ташқари жамғармалар, 3,4 триллион сўм, яшил технологиялар, энергия тежовчи технологиялар, қайта тикланувчи энергия манбалари, бҳм 6000 баробар, қурилиш лойиҳалари, давлат дастури
Инфратузилма лойиҳаларида “яшил” технологиялар жорий этилади
2026–2028 йилларга мўлжалланган инфратузилма дастурида “яшил” технологиялар ва энергия тежамкор ечимларга устувор аҳамият берилади.
ТОШКEНТ, 29 дек — Sputnik. 2026–2028 йилларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмани ривожлантиришга бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан 3,4 триллион сўм маблағдан самарали фойдаланишни ташкил этиш белгиланди.
Бу ҳақда президент томонидан имзоланган “2026–2028 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда
қайд этилган.
Шунингдек, дастурнинг асосий устувор йўналишлари сифатида қуйидагилар белгиланди, жумладан:
қурилиш объектларини лойиҳалашда “яшил” технологияларни кенг жорий этиш;
илғор касбий маҳорат техникумлари биноларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларига 150 миллиард сўм маблағ йўналтириш.
Дастур доирасида янгидан бошланадиган объектларни лойиҳалаштиришда қуйидагилардан фойдаланиш инобатга олинмаган тақдирда, лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказишга йўл қўйилмайди:
энергия тежовчи технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларидан фойдаланиш;
экологик тоза ва энергия самарадорлиги юқори бўлган қурилиш материалларини қўллаш.
Қайд этилишича, 2026 йилдан бошлаб лойиҳа қиймати БҲМнинг 6 000 баробаридан юқори бўлган, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш лойиҳалари Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида қамраб олинади.