https://sputniknews.uz/20260625/ebola-jch-uzbekistan-xavf-tugdirmaslik-58588663.html
Онишенко: Эбола вируси ЖЧ-2026 да Ўзбекистон терма жамоасига хавф туғдирмайди
Онишенко: Эбола вируси ЖЧ-2026 да Ўзбекистон терма жамоасига хавф туғдирмайди
Sputnik Ўзбекистон
Геннадий Онишченко ЖЧ вақтида Конго ДР терма жамоаси ва мухлислари келиши туфайли ўзбекистонликлар орасида Эбола вируси тарқалиши хавфи жуда пастлигини маълум қилди.
2026-06-25T12:48+0500
2026-06-25T12:48+0500
2026-06-25T18:32+0500
геннадий онищенко
футбол бўйича жч-2026
спорт
вирус
мусобақа
ақш
футбол
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/19/58599162_48:0:1852:1015_1920x0_80_0_0_0744533f1e5767d2b235cbecfb16e275.jpg
Футбол бўйича жаҳон чемпионати вақтида Конго ДР терма жамоаси иштироки ва унинг мухлислари келиши туфайли ўзбекистонликлар орасида Эбола вируси тарқалиши хавфи жуда паст.Бу ҳақда Россия Фанлар академияси академиги, Россия таълим академияси вице-президенти Геннадий Онишенко ЕОИИ мамлакатлари биохавфсизлиги мавзусидаги Москва — Минск — Остона — Ереван видеокўприги давомида Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди.Мутахассиснинг сўзларига кўра, йирик турнирларга тайёргарлик жараёнида спортчилар одатда мусобақа ўтказиладиган мамлакатга олдинроқ етиб бориб, мослашув давридан ўтади. Бу сафар ҳам ҳар икки жамоа — Конго ДР ва Ўзбекистон футболчилари АҚШдаги иқлим ва шароитга олдиндан мослашган. Бундан ташқари, бундай мусобақалар ташкилотчилари санитария-эпидемиологик хавфсизликка алоҳида эътибор қаратади.Унинг таъкидлашича, йирик халқаро спорт мусобақаларида инфекциялар тарқалишининг олдини олиш бўйича махсус чоралар доим қўлланилади. Онишенко мисол сифатида Сочи Олимпиадаси ва Москва Олимпиадасини келтириб, ҳозирги жаҳон чемпионати ҳам бундан мустасно эмаслигини қайд этди.
https://sputniknews.uz/20260514/xantavirus-olimlar-izoh-57555244.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/19/58599162_273:0:1626:1015_1920x0_80_0_0_9102ec4e0520815e2478eb61127ba079.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
геннадий онищенко, футбол бўйича жч-2026, спорт, вирус, мусобақа, ақш, футбол, ўзбекистон
геннадий онищенко, футбол бўйича жч-2026, спорт, вирус, мусобақа, ақш, футбол, ўзбекистон
Онишенко: Эбола вируси ЖЧ-2026 да Ўзбекистон терма жамоасига хавф туғдирмайди
12:48 25.06.2026 (янгиланди: 18:32 25.06.2026) Эксклюзив
Унинг сўзларига кўра, жамоалар АҚШга олдиндан етиб борган, бундай йирик мусобақаларда эса санитария хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратилади.
Футбол бўйича жаҳон чемпионати вақтида Конго ДР терма жамоаси иштироки ва унинг мухлислари келиши туфайли ўзбекистонликлар орасида Эбола вируси тарқалиши хавфи жуда паст.
Бу ҳақда Россия Фанлар академияси академиги, Россия таълим академияси вице-президенти Геннадий Онишенко ЕОИИ мамлакатлари биохавфсизлиги мавзусидаги Москва — Минск — Остона — Ереван видеокўприги давомида
Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, йирик турнирларга тайёргарлик жараёнида спортчилар одатда мусобақа ўтказиладиган мамлакатга олдинроқ етиб бориб, мослашув давридан ўтади. Бу сафар ҳам ҳар икки жамоа — Конго ДР ва Ўзбекистон футболчилари АҚШдаги иқлим ва шароитга олдиндан мослашган. Бундан ташқари, бундай мусобақалар ташкилотчилари санитария-эпидемиологик хавфсизликка алоҳида эътибор қаратади.
“Конго Демократик Республикаси ўз жамоасини камида бир ой олдин Америка Қўшма Штатларига олиб кетган. Ўзбекистон футболчилари билан ҳам худди шундай бўлган, чунки улар ўзлари жойлашган иқлим зонасига мослашиши керак”, — деди Онишенко.
Унинг таъкидлашича, йирик халқаро спорт мусобақаларида инфекциялар тарқалишининг олдини олиш бўйича махсус чоралар доим қўлланилади. Онишенко мисол сифатида Сочи Олимпиадаси ва Москва Олимпиадасини келтириб, ҳозирги жаҳон чемпионати ҳам бундан мустасно эмаслигини қайд этди.