Apple компаниясининг VK иловаларини ўчириб ташлаши “рақамли терроризм” деб баҳоланди

© Sputnik / Рамиль СитдиковПриложение социальной сети ВКонтакте на экране телефона.
Приложение социальной сети ВКонтакте на экране телефона. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.06.2026
Oбуна бўлиш
Экспертлар ва расмийлар буни фойдаланувчиларнинг имкониятларини чеклаш деб баҳоламоқда
ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Экспертлар "Apple" компанияси томонидан Россия иловаларини "App Store"дан ўчириш ва аллақачон ўрнатилган айрим иловалар учун push-билдиришномалар ишида чекловлар юзага келишини “рақамли терроризм” деб баҳоламоқда.
Гап, хусусан, VK экотизимига кирувчи сервислар ҳақида бормоқда. "Apple" бир қатор VK иловаларини "App Store"дан олиб ташлаган. Компания эса бу қарор олдиндан огоҳлантиришсиз ва изоҳсиз қабул қилинганини билдирган.

VKга кўра, "Apple" компаниясининг ҳаракатлари Россия фойдаланувчиларининг ҳар куни ўн миллионлаб одамлар ишлатадиган ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар, видео платформалар, почта ва таълим сервисларига киришини чеклайди.

Россия Рақамли технологиялар вазирлиги ҳам бундай қарорлар одамларни яқинлари билан алоқада бўлиш ва тезкор маълумот, жумладан хавф ҳақидаги огоҳлантиришларни олиш имкониятидан маҳрум қилиши мумкинлигини таъкидлаган.
VK матбуот хизматига кўра, "App Store"дан ўчирилган иловалар аввал ўрнатилган қурилмаларда ишлашда давом этади. "Android" қурилмаларида эса VK сервислари тўлиқ ҳажмда, жумладан, билдиришномалар ва янгиланишлар билан ишлашда давом этмоқда.
Логотип компании Google, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2026
"Google" активлари Бельгияда Россия суди қарори бўйича хатланди
Янгиликлар лентаси
0