Россия қарзи бор хорижий юк машиналарининг ҳаракатини чеклайди

© Sputnik / Михаил Голенков / Медиабанкка ўтишСкопление грузовиков на границе Калининградской области с Литвой
Скопление грузовиков на границе Калининградской области с Литвой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2026
Oбуна бўлиш
Россия 1 сентябрдан хорижий ташувчилар учун назоратни кучайтиради. Жарима ёки пулли йўллар бўйича қарзи бор транспорт воситалари ҳаракати чекланиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Россия ҳудудида хорижий автомобиль ташувчилари фаолияти устидан назорат кучайтирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, 2026 йил 1 сентябрдан Россияга кираётган хорижий автотранспорт воситалари бўйича жарималар, "Платон" давлат тизими ҳамда пулли автомобиль йўлларидан фойдаланиш билан боғлиқ қарздорликлар автоматлаштирилган тартибда текширилади.
Аниқланган қарздорликлар тўлиқ бартараф этилмагунига қадар транспорт воситаларининг Россия ҳудудида ҳаракатланишига рухсат берилмайди. Янги тартиб транзит юк ташувларини амалга оширувчи хорижий ташувчиларга ҳам татбиқ этилади.
Шу муносабат билан вазирлик Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган халқаро ташувчиларга Россияга киришдан олдин мавжуд жарималар ва қарздорликларни текшириб, уларни тўлиқ бартараф этишни тавсия қилди.
Шунингдек, РИА Новости тарқатган маълумотга кўра, 30 июндан бошлаб Россияга визасиз режимда кирадиган профессионал ҳайдовчилар ruID мобил иловаси орқали олдиндан рўйхатдан ўтишлари керак бўлади.
Бунда ҳайдовчилар сафар мақсади ва шахсий маълумотларини кўрсатган ҳолда Россияга киришдан камида 72 соат олдин ариза юборишлари лозим. Айрим фавқулодда ҳолатларда буни чегарани кесиб ўтишдан камида тўрт соат олдин амалга ошириш мумкин.
Дальнобойщик едет по автомобильной трассе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчиларнинг Россияда бўлиш муддати узайтирилмоқда
Янгиликлар лентаси
0