Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Песков: Киев учун фронтда “ортга қайтмас жараёнлар” бошланади

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишДмитрий Песков
Дмитрий Песков  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2026
Oбуна бўлиш
Дмитрий Песков Украинадаги вазият, фронтдаги жараёнлар, Киев билан музокаралар ва АҚШ вакилларининг саъй-ҳаракатлари юзасидан баёнот берди.
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Фронтдаги вазият Киев учун ёмонлашиб бормоқда, Россия қўшинлари эса бутун фронт чизиғи бўйлаб олдинга силжимоқда. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
Песков бу фикрларни “Примаков ўқишлари” халқаро илмий-эксперт форуми доирасида журналистлар билан суҳбатда билдирган.
“Фронтлардаги вазият шундайки, Киев режими учун у кундан-кунга ёмонлашмоқда. Динамика аниқ. Ҳарбийларимиз бутун фронт бўйлаб ҳаракат қилмоқда”, — деди Песков.
Унинг сўзларига кўра, маълум бир вақтда Киев учун “ортга қайтмас жараёнлар” бошланади.
Песков Киев томони фуқаролик инфратузилмаси объектларига зарбалар бериш орқали қаршилик кўрсатмоқда, деб таъкидлади. Унинг айтишича, бундай ҳолатларни камайтириш зарур ва бу билан Россия ҳарбийлари ҳамда тегишли идоралар шуғулланмоқда.
Кремль вакили, шунингдек, Украина томони ҳаракатлари билан боғлиқ ҳолатлар ҳужжатлаштирилаётганини айтди.
“Жиноятлар аниқ, улар ҳужжатлаштирилади, архивланади ва буларнинг барчаси кун тартибида. Буни ҳеч ким унутмайди. Ҳар бир нарсанинг ўз вақти бор”, — деди у.
Песков АҚШ вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнернинг Украина бўйича саъй-ҳаракатларига ҳам тўхталди.

Жаноб Уиткофф ва жаноб Кушнердан уларнинг саъй-ҳаракатлари учун миннатдормиз ва уларни самарали деб ҳисоблаймиз. Улар барча томонларни тинглашга тайёр. Ҳозирги шароитда бунинг аҳамияти катта”, — деди Россия президенти матбуот котиби.

Киев билан музокаралар эҳтимоли ҳақида гапирар экан, Песков айни пайтда ҳеч қандай янги келишув йўқлигини билдирди.
Унинг таъкидлашича, Москва музокараларга тайёрлигини сақлаб қолмоқда.
“Йўқ, ҳеч қандай келишув йўқ. Бу Россия президентининг изчил позицияси. У бу ҳақда доимо гапиради”, — деди Песков.
Кремль вакилига кўра, Россия президенти ўз позициясининг асосий параметрларини аввалроқ Ташқи ишлар вазирлигидаги чиқишда баён қилган.
Рабочий визит главы МИД РФ С. Лаврова в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия ТИВ раҳбари Украина можароси бўйича янги баёнотлар берди
Янгиликлар лентаси
0