https://sputniknews.uz/20260624/eu-uzbekistan-migrantlar-markaz-muhokama-58567055.html
Politico: ЕИ Ўзбекистонда мигрантлар учун марказ очишни муҳокама қилмоқда
Politico: ЕИ Ўзбекистонда мигрантлар учун марказ очишни муҳокама қилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
"Politico"га кўра, Дания, Австрия, Греция, Германия ва Нидерландия рад этилган бошпана изловчиларни ЕИдан ташқаридаги махсус марказларга юбориш ташаббусини илгари сурмоқда. Мумкин майдонлар орасида Ўзбекистон ҳам тилга олинган
2026-06-24T15:53+0500
2026-06-24T15:53+0500
2026-06-24T16:18+0500
миграция
мигрантлар
европа иттифоқи
африка
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/04/16122811_0:71:2733:1608_1920x0_80_0_0_438a3b45ac5042e9562be3bb63cad91d.jpg
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Европа Иттифоқининг бир қатор давлатлари бошпана бериш рад этилган муҳожирларни қабул қилиш учун Ўзбекистон ва Руандада махсус марказлар ташкил этиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда "Politico" нашри бир нечта европалик дипломатларга таяниб хабар берди.Нашр маълумотларига кўра, Дания, Австрия, Греция, Германия ва Нидерландия рад этилган бошпана изловчиларни ЕИдан ташқарида қабул қилиш механизмларини жорий этиш ташаббуси билан чиққан."Politico"нинг қайд этишича, марказлар жойлаштириладиган давлатлар ҳали расман аниқланмаган. Шу билан бирга, нашр манбалари Руанда ва Ўзбекистон номзодлар қаторида муҳокама қилинаётганини билдирган.Нашрнинг ёзишича, ЕИ қонунчилигига киритилган ўзгаришлар аъзо давлатларга рад этилган бошпана изловчиларни учинчи мамлакатларда жойлаштириш марказларини ташкил этиш имконини беради."Financial Times" ўз манбаларига таяниб, ЕИнинг ташқи миграция сиёсати, жумладан, “қайтиш марказлари”ни молиялаштириш учун етти йил давомида 20 млрд еврогача маблағ ажратилиши мумкинлигини маълум қилган эди.Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги эса аввалроқ мамлакат ҳудудида бундай марказларни ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилаётгани ҳақидаги маълумотларни рад этганди.
https://sputniknews.uz/20260504/austria-afghans-uzbekistan-deportatsiya-57313322.html
африка
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/04/16122811_246:0:2485:1679_1920x0_80_0_0_f0d160c9f60d2bb389b90c25984a5dd8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция, мигрантлар, европа иттифоқи, африка, ўзбекистон
миграция, мигрантлар, европа иттифоқи, африка, ўзбекистон
Politico: ЕИ Ўзбекистонда мигрантлар учун марказ очишни муҳокама қилмоқда
15:53 24.06.2026 (янгиланди: 16:18 24.06.2026) FT бундай дастурларга 20 миллиард еврогача маблағ ажратилиши мумкинлигини ёзди.
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Европа Иттифоқининг бир қатор давлатлари бошпана бериш рад этилган муҳожирларни қабул қилиш учун Ўзбекистон ва Руандада махсус марказлар ташкил этиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда "Politico" нашри бир нечта европалик дипломатларга таяниб
хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, Дания, Австрия, Греция, Германия ва Нидерландия рад этилган бошпана изловчиларни ЕИдан ташқарида қабул қилиш механизмларини жорий этиш ташаббуси билан чиққан.
Греция бош вазири Кириакос Мицотакиснинг сўзларига кўра, мазкур тузилмаларни ташкил этиш бўйича дастлабки келишувларни 2026 йилда имзолаш ва уларни 2027 йилдан ишга тушириш мақсад қилинган.
"Politico"нинг қайд этишича, марказлар жойлаштириладиган давлатлар ҳали расман аниқланмаган. Шу билан бирга, нашр манбалари Руанда ва Ўзбекистон номзодлар қаторида муҳокама қилинаётганини билдирган.
Нашрнинг ёзишича, ЕИ қонунчилигига киритилган ўзгаришлар аъзо давлатларга рад этилган бошпана изловчиларни учинчи мамлакатларда жойлаштириш марказларини ташкил этиш имконини беради.
"Politico" маълумотларига кўра, ЕИ Руандага 2023 йилда 900 миллион евролик инвестиция дастурини эълон қилган. Ўзбекистон учун эса 119 миллион евро миқдорида грант маблағлари ажратилган.
"Financial Times" ўз манбаларига таяниб, ЕИнинг ташқи миграция сиёсати, жумладан, “қайтиш марказлари”ни молиялаштириш учун етти йил давомида 20 млрд еврогача маблағ ажратилиши мумкинлигини маълум қилган эди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги эса аввалроқ мамлакат ҳудудида бундай марказларни ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилаётгани ҳақидаги маълумотларни рад этганди.