https://sputniknews.uz/20260504/austria-afghans-uzbekistan-deportatsiya-57313322.html
Австрия афғонларни Ўзбекистон орқали депортация қилмоқчи — Die Presse
Австрия афғонларни Ўзбекистон орқали депортация қилмоқчи — Die Presse
Sputnik Ўзбекистон
Австрия 7 май куни Тошкентда Ўзбекистон билан миграция, депортация ва транзит бўйича мобиллик келишувини имзоламоқчи. Die Presse маълумотига кўра, ҳужжат афғонларни Ўзбекистон орқали қайтаришга ҳам йўл очиши мумкин.
2026-05-04T15:48+0500
2026-05-04T15:48+0500
2026-05-04T15:48+0500
миграция
афғонистон
мигрантлар
ташриф
австрия
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/13/20154442_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_9a53dd93b2a001b48e5578f2dddee8e6.jpg
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Австрия Ўзбекистон билан миграция, депортация ва депортация қилинадиган шахсларни ўз ватанига транзит қилиш бўйича мобиллик келишувини имзолашга тайёрланмоқда.Австрия ҳукумати маълумотига кўра, мамлакат ички ишлар вазири Герхард Карнер ва ташқи ишлар вазири Беате Майнль-Райзингер 7 май куни Тошкентда мазкур ҳужжатни имзолаши режалаштирилган.Расмий хабарда келишув ноқонуний миграция, одам савдоси, мигрантларни ташувчи жиноий гуруҳлар ва қалбаки ҳужжатларга қарши курашда ҳамкорликни кучайтиришга қаратилгани айтилган. Ҳужжат, шунингдек, депортация ва депортация қилинадиган шахсларни ўз ватанига транзит қилиш бўйича ҳамкорликни ҳам назарда тутади.Нашр бу йўналишни Афғонистонга депортация учун “иккинчи дарвоза” деб атаган. Газетага кўра, шу пайтгача Австриядан Афғонистонга депортация жараёнлари Истанбул аэропорти орқали амалга оширилган.Шу билан бирга, расмий маълумотларда келишув фақат депортация билан чекланмаслиги қайд этилган. Австрия ҳукуматига кўра, ҳужжат ўзбекистонлик малакали мутахассислар, талабалар ва тадқиқотчиларнинг Австрияга қонуний бориши бўйича ахборот алмашинувини ҳам яхшилайди."Die Presse" ҳам келишув қонуний миграция йўлларини мустаҳкамлашни назарда тутишини ёзган. Унга кўра, ўзбекистонлик малакали мутахассислар учун Австрия меҳнат бозорига кириш бўйича имкониятлар мавжуд.
https://sputniknews.uz/20251014/uzbekistan-austria-astana-viza-migratsiya-52678358.html
австрия
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/13/20154442_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_b76b9723fbb029b88d5cafc600bab5da.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция, афғонистон, мигрантлар, ташриф, австрия, ўзбекистон
миграция, афғонистон, мигрантлар, ташриф, австрия, ўзбекистон
Австрия афғонларни Ўзбекистон орқали депортация қилмоқчи — Die Presse
Австрия вазирлари Тошкентда Ўзбекистон билан миграция, депортация ва қонуний меҳнат ҳаракатчанлиги бўйича келишув имзолаши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Австрия Ўзбекистон билан миграция, депортация ва депортация қилинадиган шахсларни ўз ватанига транзит қилиш бўйича мобиллик келишувини имзолашга тайёрланмоқда.
Австрия ҳукумати
маълумотига кўра, мамлакат ички ишлар вазири Герхард Карнер ва ташқи ишлар вазири Беате Майнль-Райзингер 7 май куни Тошкентда мазкур ҳужжатни имзолаши режалаштирилган.
Расмий
хабарда келишув ноқонуний миграция, одам савдоси, мигрантларни ташувчи жиноий гуруҳлар ва қалбаки ҳужжатларга қарши курашда ҳамкорликни кучайтиришга қаратилгани айтилган. Ҳужжат, шунингдек, депортация ва депортация қилинадиган шахсларни ўз ватанига транзит қилиш бўйича ҳамкорликни ҳам назарда тутади.
"Die Presse" нашри маълумотига кўра, Австрия Афғонистонга депортация қилиниши керак бўлган шахсларни австриялик кузатувчилар ҳамроҳлигида Ўзбекистон орқали Кабулга етказмоқчи. Нашр бу механизм тўғридан-тўғри депортация қилиш қийинлашган шароитда муқобил йўл сифатида кўрилаётганини ёзади.
Нашр бу йўналишни Афғонистонга депортация учун “иккинчи дарвоза” деб атаган. Газетага кўра, шу пайтгача Австриядан Афғонистонга депортация жараёнлари Истанбул аэропорти орқали амалга оширилган.
Шу билан бирга, расмий маълумотларда келишув фақат депортация билан чекланмаслиги қайд этилган. Австрия ҳукуматига кўра, ҳужжат ўзбекистонлик малакали мутахассислар, талабалар ва тадқиқотчиларнинг Австрияга қонуний бориши бўйича ахборот алмашинувини ҳам яхшилайди.
"Die Presse" ҳам келишув қонуний миграция йўлларини мустаҳкамлашни назарда тутишини ёзган. Унга кўра, ўзбекистонлик малакали мутахассислар учун Австрия меҳнат бозорига кириш бўйича имкониятлар мавжуд.