Ўзбекистон–Австрия: Остона орқали виза ва миграция соҳасида янги имкониятлар очилади

© пресс-служба МИДСостоялись консульские консультации между Узбекистаном и Австрией
Состоялись консульские консультации между Узбекистаном и Австрией - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Австрия ТИВлар Консуллик хизматлари ўртасида маслаҳатлашув бўлиб ўтди. Томонлар миграция, виза ва апостил соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Вена шаҳрида Ўзбекистон ва Австрия Ташқи ишлар вазирликларининг Консуллик хизматлари ўртасида илк консуллик маслаҳатлашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Музокаралар давомида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилиниб, қуйидаги келишувларга эришилди:
миграция ва мобиллик соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Битим лойиҳаси бўйича музокараларни давом эттириш, бу орқали мазкур йўналишдаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш;
дипломатик паспорт эгаларига виза бериш тартиби юзасидан ҳукуматлараро келишувни ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон ваколатли органлари томонидан берилган апостилларни тан олиш масаласини қайта кўриб чиқиш;
Ўзбекистон фуқароларига визаларни Остона шаҳридаги Австриянинг дипломатик ваколатхонаси орқали расмийлаштириш имкониятини кўриб чиқиш.
Томонлар ушбу маслаҳатлашувлар икки мамлакат ўртасидаги консуллик ва гуманитар ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидладилар.
Делегация Узбекистана провела встречу с членами правительства Швеции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.10.2025
Швеция билан миграция соҳасида ҳамкорлик муҳокама қилинди
Янгиликлар лентаси
0