Биз Португалиядан қўрқмаймиз, ўз стратегиямиз бор — Каннаваро

© UFA - Федерация футбола УзбекистанаОфициальная пресс-конференция с участием Фабио Каннаваро и Элдора Шомуродова
Официальная пресс-конференция с участием Фабио Каннаваро и Элдора Шомуродова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон миллий жамоаси Португалияга қарши баҳс олдидан ишонч билан тайёргарлик кўрмоқда. Каннаваро рақиб кучини тан олган ҳолда, жамоа ўз режасига эга эканини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ва жамоа сардори Элдор Шомуродов Португалияга қарши учрашув олдидан ўтказилган матбуот анжуманида бўлажак баҳс ҳақида фикр билдирди.
Шомуродовнинг таъкидлашича, жамоа эртаги ўйинга босимсиз ва яхши натижа қайд этиш мақсадида чиқади.
Каннаваро эса Португалияни жаҳон чемпионатидаги энг кучли жамоалардан бири деб атади. У рақиб таркибида юқори савияли қанот футболчилари, кучли ярим ҳимоячилар ва футбол тарихидаги энг буюк ўйинчилардан бири борлигини қайд этди.

"Бу осон ўйин бўлмайди. Лекин биз жаҳон чемпионатидамиз ва ижобий натижага эришиш учун жамоа сифатида ҳаракат қилишимиз керак", — деди Каннаваро.

Унинг сўзларига кўра, мураббийлар штаби Португалиянинг ўйин услубини чуқур таҳлил қилган ва учрашув учун махсус режа тайёрлаган.

"Ўз режамиз ва стратегиямиз бор. Биз жуда кучли жамоага қарши ўйнаётганимизни биламиз, аммо биз бундан қўрқмаймиз", — деди бош мураббий.

Каннаваро Португалия фақат Криштиану Роналдудан иборат эмаслигини таъкидлаб, рақиб таркибида кўплаб юқори савияли футболчилар борлигини қайд этди. Шу билан бирга, у Роналдуни бир лаҳза ҳам эътиборсиз қолдириб бўлмаслигини айтди.
Шомуродов Колумбияга қарши баҳснинг биринчи бўлимида жамоа мураббий кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмаганини тан олди. Унинг таъкидлашича, Португалияга қарши ўйинда бундай хатоларни такрорламасликка ҳаракат қилинади.
Бош мураббийнинг маълум қилишича, сўнгги кунларда асосий эътибор футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга қаратилди ва жамоа ўйинга яхши ҳолатда етиб келган.
"Масала кўп югуришда эмас, тўғри югуришда. Тўпни йўқотмаслик ва уни қаерда қайтариб олишни билиш муҳим", — деди Каннаваро.
Шомуродов эса жамоада яхши муҳит шаклланганини таъкидлаб, футболчилар майдонда ягона мақсад — ижобий натижа учун ҳаракат қилишини билдирди.
Национальная сборная Узбекистана по футболу продолжает подготовку к матчу против Португалии
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2026
"Биз ўзимизга ишонишимиз керак" — шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаев
Янгиликлар лентаси
0