Мирзиёев Наманган аэропортида қурилаётган янги терминал билан танишди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент ознакомился с ходом строительства терминала в международном аэропорту Намангана
Президент ознакомился с ходом строительства терминала в международном аэропорту Намангана  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2026
Oбуна бўлиш
Наманган халқаро аэропортида қурилаётган янги терминал 2026 йил охирида ишга туширилиши режалаштирилган. У йилига 3 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатади.
ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи доирасида Наманган халқаро аэропортида қурилаётган янги йўловчи терминали билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.
1971 йилда фойдаланишга топширилган аэропорт 2013 йилдан буён халқаро мақомда ишлаб келмоқда.
Лойиҳага жами 175 миллион доллар инвестиция жалб этилган. Режага кўра, 2026 йил якунига қадар замонавий талабларга жавоб берадиган янги терминал фойдаланишга топширилади.
Майдони 22,6 минг квадрат метр бўлган уч қаватли мажмуа соатига 1,2 минг нафар, йилига эса 3 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсата олади.
Терминалда чегара ва божхона назорати пунктлари, виза хизматлари, бизнес-зал, савдо ва умумий овқатланиш шохобчалари, тиббиёт пункти ҳамда Duty Free ҳудуди жойлаштирилади. Лойиҳа доирасида 550 та янги иш ўрни яратилади.
Шунингдек, 2027 йил якунига қадар кунлик қуввати 50 тонна бўлган карго терминали ҳам ишга туширилади.
Бу Фарғона водийси учун ягона замонавий карго тизимини шакллантириб, маҳсулотларни дунёнинг 90 мамлакатига экспорт қилиш имкониятларини кенгайтиради.
Международный аэропорт Навои - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.02.2026
Навоий аэропорти 2030 йилгача парвозларни 2,3 баробарга оширади
Янгиликлар лентаси
0