Ўзбекистонда хусусий касбий таълим билан қамров 500 минг нафарга етказилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией по развитию частного профобразования
Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией по развитию частного профобразования - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2026
Oбуна бўлиш
Келгуси уч йилда хусусий касбий таълим билан қамраб олинганлар сонини ҳозирги 45 минг нафардан йилига 500 минг нафаргача ошириш режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев хусусий касбий таълимни ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Тақдимотда хусусий сектор иштирокини кенгайтириш орқали халқаро стандартлар асосидаги ўқув ва баҳолаш марказлари сонини ҳозирги 50 тадан 200 тага етказиш, хусусий касбий таълим қамровини ҳозирги 45 минг нафардан йилига 500 минг нафаргача ошириш режалаштирилмоқда.

Бунинг учун 300 тадан ортиқ ўқув дастури халқаро талабларга мослаштирилади, 1 минг нафардан зиёд ўқитувчи ва таълим устасининг малакаси оширилади. Мазкур ишлар учун Бандлик жамғармасидан 500 миллиард сўм ажратилади.

Шунингдек, хусусий касбий таълим ташкилотлари учун бир қатор имтиёзлар таклиф этилди. Жумладан, ўқув жиҳозлари импорти божхона божидан озод қилинади, хорижий мутахассислар учун ижтимоий солиқ 1 фоиз қилиб белгиланади.
Ташкилотларга 2 йиллик имтиёзли давр билан 7 йилгача кредитлар ажратилади. Қурилиш, таъмирлаш ва ускуна харид қилиш учун олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисми қоплаб берилади.
Шунингдек, хорижий мутахассисларни жалб қилиш ва малака сертификатлари олиш харажатлари ҳам қисман компенсация қилинади.
Тадбиркорларга ер учун тўловни 5 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш, давлат объектларини узоқ муддатли ижарага олиш ҳамда техникумларнинг бўш биноларидан фойдаланиш имконияти яратилади.
Йил якунигача хусусий касбий таълим муассасаларини жиҳозлаш учун 100 миллион доллар жалб қилиш, битирувчилар лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 5 миллион долларлик Венчур жамғармасини ташкил этиш режалаштирилган.
Президент тақдим этилган таклифларни маъқуллаб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Проходит диалог Президента с молодежью - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2026
Йигирма икки миллион ёш - бу катта куч: Мирзиёев ёшлар билан мулоқот қилмоқда
Янгиликлар лентаси
0