https://sputniknews.uz/20260224/mirziyoev-yoshlar-muloqot-55910121.html
Йигирма икки миллион ёш - бу катта куч: Мирзиёев ёшлар билан мулоқот қилмоқда
Йигирма икки миллион ёш - бу катта куч: Мирзиёев ёшлар билан мулоқот қилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
“Кўксарой” қароргоҳида Шавкат Мирзиёев ёшлар билан мулоқот ўтказмоқда.60 мингдан зиёд ёш иштирок этмоқда. Пайшанба куни “Ёшлар куни” деб белгиланди. Самарқанд ва Тошкент йирик халқаро ёшлар тадбирларига мезбонлик қилади.
2026-02-24T13:21+0500
2026-02-24T13:21+0500
2026-02-24T14:36+0500
ўзбекистон
жамият
шавкат мирзиёев
ёшлар
ёшлар сиёсати
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/18/55908709_0:133:1280:853_1920x0_80_0_0_050791c95a6adf93739f4aeffc69e82f.jpg
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. “Кўксарой” қароргоҳида президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга бағишланган мулоқоти бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Ҳудудлардаги студиялар орқали учрашувда 60 мингдан зиёд ёшлар иштирок этмоқда.Сўнгги йилларда ёшлар жаҳон фан олимпиадаларида 66 та олтин, 147 та кумуш ва 221 та бронза медалини қўлга киритди. Harvard University, Yale University, Princeton University, Columbia University ва Cornell University каби нуфузли олийгоҳларда таҳсил олаётганлар сони 500 нафардан, ТОП-100 университетларда ўқиётганлар эса 3,5 минг нафардан ошди.Ёшлар яратган 63 та стартап АҚШ, Жанубий Корея, Буюк Британия ва БАА бозорларига кирди. Ёш спортчилар халқаро мусобақаларда 720 та олтин, 671 та кумуш ва 854 та бронза медалини қўлга киритди. Бугун ёш тадбиркорлар мамлакат бизнес вакилларининг 35 фоизини ташкил этмоқда.Маълум қилиндики, бу йил Тошкент шаҳрида Жаҳон ёшларининг тинчлик сари ҳаракати бош қароргоҳи ташкил этилади. Самарқанд шаҳри Ёшлар парламенти аъзоларининг 12-глобал конференцияси, “Take Off” халқаро стартап саммити ва 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига мезбонлик қилади.Шунингдек, эндиликда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни вазирлик, идора ва ҳокимликларда “Ёшлар куни” ўтказилади. Масъул раҳбарлар маҳалла ва таълим муассасаларига бориб, ёшлар муаммоларини ўрганади ва амалий ечимлар таклиф қилади.Ҳокимлар ёшларбоп савдо-сервис лойиҳаларини амалга ошириш, таълим, спорт, касб ва тил ўрганиш, ишга жойлашиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча имкониятлар яратади. Стартапчиларга грант ва алоҳида маблағлар ажратилади, турли соҳаларда танлов ва ярмаркалар ташкил этилади.
https://sputniknews.uz/20260223/iqtidor-yoshlar-kokrak-nishon-55882872.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/18/55908709_143:0:1280:853_1920x0_80_0_0_0a0c17bdb596dfbcfc48908c973a4b79.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, кўксарой қароргоҳи, 22 миллион ёш, 60 минг иштирокчи, ёшлар куни, take off саммити, 46-бутунжаҳон шахмат олимпиадаси, самарқанд, тошкент, ёшлар тараққиёти глобал индекси
шавкат мирзиёев, кўксарой қароргоҳи, 22 миллион ёш, 60 минг иштирокчи, ёшлар куни, take off саммити, 46-бутунжаҳон шахмат олимпиадаси, самарқанд, тошкент, ёшлар тараққиёти глобал индекси
Йигирма икки миллион ёш - бу катта куч: Мирзиёев ёшлар билан мулоқот қилмоқда
13:21 24.02.2026 (янгиланди: 14:36 24.02.2026) Учрашувда 60 мингдан зиёд ёшлар иштирок этмоқда, янги ташаббус ва қўшимча имкониятлар эълон қилинди.
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. “Кўксарой” қароргоҳида президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга бағишланган мулоқоти бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Ҳудудлардаги студиялар орқали учрашувда 60 мингдан зиёд ёшлар иштирок этмоқда.
“Юртимиздаги 22 миллиондан зиёд ёшларимиз тимсолида биз жуда катта иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий кучни кўрамиз”, — деди президент.
Сўнгги йилларда ёшлар жаҳон фан олимпиадаларида 66 та олтин, 147 та кумуш ва 221 та бронза медалини қўлга киритди. Harvard University, Yale University, Princeton University, Columbia University ва Cornell University каби нуфузли олийгоҳларда таҳсил олаётганлар сони 500 нафардан, ТОП-100 университетларда ўқиётганлар эса 3,5 минг нафардан ошди.
Ёшлар яратган 63 та стартап АҚШ, Жанубий Корея, Буюк Британия ва БАА бозорларига кирди. Ёш спортчилар халқаро мусобақаларда 720 та олтин, 671 та кумуш ва 854 та бронза медалини қўлга киритди. Бугун ёш тадбиркорлар мамлакат бизнес вакилларининг 35 фоизини ташкил этмоқда.
“Ўзбекистон Ёшлар тараққиёти глобал индексида энг тез суръатларда ривожланаётган давлат деб эълон қилингани бизга ғурур бағишлайди”, — деди давлат раҳбари.
Маълум қилиндики, бу йил Тошкент шаҳрида Жаҳон ёшларининг тинчлик сари ҳаракати бош қароргоҳи ташкил этилади. Самарқанд шаҳри Ёшлар парламенти аъзоларининг 12-глобал конференцияси, “Take Off” халқаро стартап саммити ва 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига мезбонлик қилади.
Шунингдек, эндиликда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни вазирлик, идора ва ҳокимликларда “Ёшлар куни” ўтказилади. Масъул раҳбарлар маҳалла ва таълим муассасаларига бориб, ёшлар муаммоларини ўрганади ва амалий ечимлар таклиф қилади.
Ҳокимлар ёшларбоп савдо-сервис лойиҳаларини амалга ошириш, таълим, спорт, касб ва тил ўрганиш, ишга жойлашиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча имкониятлар яратади. Стартапчиларга грант ва алоҳида маблағлар ажратилади, турли соҳаларда танлов ва ярмаркалар ташкил этилади.