Иқтидорли ёшлар учун кўкрак нишони таъсис этилди: у кимларга берилади

© xs.uz веб-нашриУчреждён новый нагрудный знак
Учреждён новый нагрудный знак  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.02.2026
Oбуна бўлиш
Ҳукумат қарори билан “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” кўкрак нишони жорий этилди. Нишон иқтидорли ёшлар ва давлат дастурлари иштирокчиларига берилади.
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” кўкрак нишони таъсис этилди ва ушбу кўкрак нишони билан тақдирлаш тартибини белгиланди. Ҳукумат қарори билан тегишли низом тасдиқланди.
Низомга кўра, кўкрак нишонига номзодлар рўйхати қуйидагиларни бирлаштирувчи Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамжамияти доирасида шакллантирилади:
– истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари;
– мактаблар;
– Президент мактаблари ва “Янги Ўзбекистон” университети битирувчилари;
– “Президент иқтидорли фарзандлари” ташаббуси ва уни қўллаб-қувватлаш бўйича миллий дастур иштирокчилари;
– дунёнинг нуфузли олий таълим ва бошқа ташкилотларида билим ва тажриба орттирган иқтидорли ўзбекистонликлар.
Ишчи гуруҳ тақдимномалар асосида ҳужжатларни умумлаштириб, ҳар йили 25 мартга қадар белгиланган талаблар асосида энг муносиб номзодлар бўйича хулоса қабул қилади.
Хулоса асосида номзодларнинг ҳужжатлари “Президент иқтидорли фарзандлари” ташаббусини амалга ошириш ва ижросини назорат қилиш бўйича республика комиссиясига юборилади.
Республика комиссияси ҳар йили 20 майга қадар кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Кўкрак нишони ҳар йили Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамжамияти қурултойида топширилади.
Медаль Шухрат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2025
Мустақиллик муносабати билан қатор соҳа вакиллари орден ва медаллар билан тақдирланди
Янгиликлар лентаси
0