https://sputniknews.uz/20250824/mustaqillik-orden-medallar-51451443.html
Мустақиллик муносабати билан қатор соҳа вакиллари орден ва медаллар билан тақдирланди
Мустақиллик муносабати билан қатор соҳа вакиллари орден ва медаллар билан тақдирланди
Sputnik Ўзбекистон
Мустақилликнинг 34 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон муфтийсига "Олий даражали Имом Бухорий" ордени берилди. Уч киши Ўзбекистон халқ артисти бўлди. 24.08.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-08-24T09:21+0500
2025-08-24T09:21+0500
2025-08-24T09:21+0500
жамият
мустақиллик куни
"шуҳрат" медали
шавкат мирзиёев
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/18/15043894_0:63:1200:738_1920x0_80_0_0_bb4449f5fad654b9dc54c30a2bf7a1bb.jpg
ТОШКЕНТ, 24 авг – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мустақилликнинг 34 йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида фармон имзолади.Фармон матнида келтирилишич, улар мустақилликни мустаҳкамлаш, ўз истеъдоди, халқнинг интеллектуал салоҳияти ва маънавиятини юксалтириш, ёш авлодни тарбиялаш йўлидаги кўп йиллик самарали хизматлари ва бошқа хизматлари учун тақдирланган.Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар "Олий даражали Имом Бухорий" ордени билан тақдирланди.Актёр ва актрисалар Карим Мирхадиев, Саида Раметова ва Тохир Сайидовга "Ўзбекистон Республикаси халқ артисти" унвони берилди.Хонанда Жахонгир Пазилжанов, актёр Илхомбек Бердиев, "Наврўз" ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари, балетмейстер Зарина Ахмедова, балет артисти Отабек Рузметов "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист" фахрий унвонини олди.Бадиий сўз устаси Мирзатилла Халмедов "Меҳнат шуҳрати" орденига, маданият вазири Озодбек Назарбеков эса "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими" унвонига сазовор бўлди."Ishonch" ва "Ishonch-Doverie" газеталари бош муҳаррири Ҳусан Эрматов "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист" бўлди.Бундан ташқари,Тақдирланганларнинг тўлиқ рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишинг.
https://sputniknews.uz/20250821/mustaqillik-bayrami-dam-olish-51405591.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/18/15043894_67:0:1134:800_1920x0_80_0_0_265e2075733818623902a1e5150bdaa1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, мустақиллик куни, "шуҳрат" медали, шавкат мирзиёев, ўзбекистон
жамият, мустақиллик куни, "шуҳрат" медали, шавкат мирзиёев, ўзбекистон
Мустақиллик муносабати билан қатор соҳа вакиллари орден ва медаллар билан тақдирланди
Мустақилликнинг 34 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон муфтийсига "Олий даражали Имом Бухорий" ордени берилди. Уч киши Ўзбекистон халқ артисти бўлди.
ТОШКЕНТ, 24 авг – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мустақилликнинг 34 йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида фармон имзолади.
Фармон матнида келтирилишич, улар мустақилликни мустаҳкамлаш, ўз истеъдоди, халқнинг интеллектуал салоҳияти ва маънавиятини юксалтириш, ёш авлодни тарбиялаш йўлидаги кўп йиллик самарали хизматлари ва бошқа хизматлари учун тақдирланган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар "Олий даражали Имом Бухорий" ордени билан тақдирланди.
Актёр ва актрисалар Карим Мирхадиев, Саида Раметова ва Тохир Сайидовга "Ўзбекистон Республикаси халқ артисти" унвони берилди.
Хонанда Жахонгир Пазилжанов, актёр Илхомбек Бердиев, "Наврўз" ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари, балетмейстер Зарина Ахмедова, балет артисти Отабек Рузметов "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист" фахрий унвонини олди.
Бадиий сўз устаси Мирзатилла Халмедов "Меҳнат шуҳрати" орденига, маданият вазири Озодбек Назарбеков эса "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими" унвонига сазовор бўлди.
"Ishonch" ва "Ishonch-Doverie" газеталари бош муҳаррири Ҳусан Эрматов "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист" бўлди.
Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг гепатобилиар жарроҳлик ва трансплантология бўлими раҳбари, жарроҳ
Миршавкат Акбаров "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими" фахрий унвони;
бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Тахмина Икромова "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи" унвони;
бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси катта мураббийси
Раҳматжон Рўзиохунов "Фидокорона хизматлари учун" ордени;
актриса
Юлдуз Ражабова, актёр
Боир Холмирзаев, хонанда
Ахроржон Усмонов, Лола Юлдашева, бастакор
Мирабзал Ҳусанов "Дўстлик" ордени билан билан тақдирланди.
Тақдирланганларнинг тўлиқ рўйхати билан
қуйидаги ҳавола орқали танишинг.