Ўзбекистон — Португалия ўйини куни Тошкент метрополитени иш вақти узайтирилади

© Sputnik / Бахром ХатамовТашкентский метрополитен
Ташкентский метрополитен - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати доирасидаги навбатдаги учрашуви муносабати билан 23 июнь куни Тошкент метрополитени иш вақти бир соатга узайтирилади.
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионати доирасидаги навбатдаги учрашуви муносабати билан Тошкент метрополитени 23 июнь куни тунги соат 01:00 гача хизмат кўрсатади. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон — Португалия учрашуви куни пойтахтнинг турли ҳудудларида футбол мухлислари ҳаракати ортиши кутилмоқда.
Шу муносабат билан йўловчилар учун қўшимча қулайликлар яратиш ва жамоат транспортининг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида метро поездлари ҳаракати вақти қўшимча бир соатга узайтирилади.
Шунга кўра, 23 июнь куни метрополитен одатдагидан кечроқ — тунги соат 01:00 гача ишлайди.
Как узбекистанцы болели за свою сборную на ЧМ-2026 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.06.2026
Ўзбекистонликлар миллий терма жамоани қандай қўллаб-қувватлади
Янгиликлар лентаси
0