Ўзбекистонга учинчи "Hyundai Rotem" тезюрар поезди етказиб берилди

© АО “Temiryo‘lkargo” В Узбекистан доставлен третий скоростной поезд Hyundai Rotem
В Узбекистан доставлен третий скоростной поезд Hyundai Rotem - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2026
Oбуна бўлиш
Поездни етказиш учун “Жанубий Корея — Хитой — Қозоғистон — Ўзбекистон” махсус транзит йўналиши ишлаб чиқилган.
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. “Темирйўлкарго” АЖ томонидан Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган навбатдаги учинчи "Hyundai Rotem" тезюрар йўловчи поезди Ўзбекистонга етказиб берилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Компаниянинг маълум қилишича, поезд мультимодал ташув схемаси орқали “эшикдан-эшиккача” тамойили асосида олиб келинган.
Ташув жараёни доирасида катта габаритли вагонлар учун махсус транспорт ва платформалар жалб қилинди, транзит давлатларда қайта юклаш ишлари амалга оширилди ҳамда божхона, суғурта ва логистика жараёнлари ягона занжир асосида мувофиқлаштирилди.
Поездни етказиш учун “Жанубий Корея — Хитой — Қозоғистон — Ўзбекистон” махсус транзит йўналиши ишлаб чиқилган бўлиб, унда денгиз, автомобиль ва темир йўл транспорти имкониятлари бирлаштирилди.
Аввалроқ мазкур лойиҳа доирасидаги дастлабки "Hyundai Rotem" поезди 2025 йил декабрь ойида Жанубий Кореядан жўнатилиб, 2026 йил февраль ойида Ўзбекистонга олиб келинган эди.
Таъкидланишича, замонавий тезюрар поездларнинг мамлакатга келтирилиши темир йўл инфратузилмасини модернизация қилиш, йўловчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш ва ички туризмни ривожлантиришга хизмат қилади.
Высокоскоростные поезда и Кореи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.06.2026
Тошкентдан Андижон ва Термизга юқори тезликдаги поездлар ҳаракати йўлга қўйилади
Янгиликлар лентаси
0