https://sputniknews.uz/20260611/toshkentd-andijon-termiz-58272099.html
Тошкентдан Андижон ва Термизга юқори тезликдаги поездлар ҳаракати йўлга қўйилади
Тошкентдан Андижон ва Термизга юқори тезликдаги поездлар ҳаракати йўлга қўйилади
Sputnik Ўзбекистон
Бунинг учун 8 та замонавий юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоезд харид қилиш режалаштирилган. 11.06.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-06-11T14:28+0500
2026-06-11T14:28+0500
2026-06-11T14:28+0500
жамият
андижон
тошкент
термиз
тез юрар поезд қатнови
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/0b/58267761_1:0:1194:671_1920x0_80_0_0_4bb923a9699401370c7cc5e0b3b638ce.png
ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар ҳаракатини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Транспорт вазирлиги вакиллари “Hyundai Rotem” компанияси президенти билан шу масалани муҳокама қилишди.Шунингдек, “Жалолиддин Мангуберди” юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездни етказиб бериш лойиҳасининг белгиланган муддатларда амалга оширилиши юзасидан маълумот алмашилди.Эслатамиз, 5 май куни Тошкент—Хива йўналишида "Hyundai Rotem" тезюрар поезди қатнови бошланди. У 1220 км масофани 7,5 соатда босиб ўтади. Поезд 7 вагондан иборат бўлиб, 389 нафаргача йўловчига мўлжалланган. У соатига 250 километргача тезликда ҳаракатлана олади.
https://sputniknews.uz/20260429/tashkent-samarkand-tezyurar-temir-yol-loyiha-57204038.html
термиз
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/0b/58267761_150:0:1045:671_1920x0_80_0_0_46b6111628e2bb9fe266807b6a658118.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, андижон, тошкент, термиз, тез юрар поезд қатнови
жамият, андижон, тошкент, термиз, тез юрар поезд қатнови
Тошкентдан Андижон ва Термизга юқори тезликдаги поездлар ҳаракати йўлга қўйилади
Бунинг учун 8 та замонавий юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоезд харид қилиш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар ҳаракатини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати
хабар қилди. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Транспорт вазирлиги вакиллари “Hyundai Rotem” компанияси президенти билан шу масалани муҳокама қилишди.
“Тошкент – Андижон ва Тошкент – Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар ҳаракатини ташкил этиш мақсадида 8 та замонавий юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни етказиб бериш лойиҳаси юзасидан техник шартларни якуний келишиш билан боғлиқ масалалар батафсил муҳокама этилди”, - дейилган хабарда.
Шунингдек, “Жалолиддин Мангуберди” юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездни етказиб бериш лойиҳасининг белгиланган муддатларда амалга оширилиши юзасидан маълумот алмашилди.
Эслатамиз, 5 май куни Тошкент—Хива йўналишида "Hyundai Rotem" тезюрар поезди қатнови
бошланди. У 1220 км масофани 7,5 соатда босиб ўтади. Поезд 7 вагондан иборат бўлиб, 389 нафаргача йўловчига мўлжалланган. У соатига 250 километргача тезликда ҳаракатлана олади.