Тошкентдан Хивага 7,5 соатда етиб борувчи поезд йўлга қўйилди: жадвал ва чипта нархи

© telegram sputnikuzbekistanНовый скоростной поезд "Джалолиддин Мангуберди" начал курсировать по маршруту Ташкент – Хива
Новый скоростной поезд Джалолиддин Мангуберди начал курсировать по маршруту Ташкент – Хива - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2026
Oбуна бўлиш
Тошкент—Хива йўналишида "Hyundai Rotem" тезюрар поезди қатнови бошланди. У 1220 км масофани 7,5 соатда босиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. 5 май куни “Тошкент-Марказий” вокзалида “Жалолиддин Мангуберди” Hyundai Rotem йўловчи поездининг Хивага биринчи тантанали қатнови йўлга қўйилди.
Поезд Тошкент—Хива—Тошкент йўналишида ҳаракат қилади. У Тошкентдан Самарқанд, Бухоро ва Урганч орқали Хивагача боради.
Янги поезд 1220 километр масофани 7,5 соатда босиб ўтади. Аввал Тошкентдан Хивагача йўл 14 соат атрофида вақт олгани айтилган.
Поезд “Тошкент-Марказий” вокзалидан соат 07:00 да жўнайди ва Хивага 14:31 да етиб боради. Хивадан қайтиш рейси 07:20 да йўлга чиқиб, Тошкентга 14:51 да келади.
Қатновлар Тошкентдан Хивага сешанба, пайшанба ва шанба кунлари, Хивадан Тошкентга эса чоршанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилади. Биринчи қатнов Тошкентдан 5 май, Хивадан эса 6 май кунига белгиланган.
Электрон чипта сотиш сайти — eticket.railway.uz маълумотларига кўра, чипталар 780 минг сўмдан бошланади.
Поезд 7 вагондан иборат бўлиб, 389 нафаргача йўловчига мўлжалланган. У соатига 250 километргача тезликда ҳаракатлана олади. Вагонларда ўриндиқларни йўналишга қараб буриш, видеокузатув камералари, ҳаракат харитаси ва тезлик кўрсаткичлари акс этувчи экранлар мавжуд.
“Ўзбекистон темир йўллари”га кўра, ушбу поездларни йўлга қўйиш учун Бухоро—Урганч—Хива йўналишидаги 450 километрлик участка юқори тезликдаги поездлар учун тўлиқ электрлаштирилган.
Hyundai Rotem отправила в Узбекистан первый высокоскоростной поезд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.12.2025
"Hyundai" Ўзбекистонга Кореяда ишлаб чиқарилган биринчи тезюрар поездни жўнатди
Янгиликлар лентаси
0