Пресс-центр Sputnik Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

“Sputnik”да ТХИФ-2026 якунлари ва ЕОИИнинг лойиҳалари муҳокама қилинди — видео

Oбуна бўлиш
Тошкент халқаро инвестиция форуми якунлари, янги инвестиция лойиҳалари ва ЕОИИ мамлакатлари ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари халқаро экспертлар иштирокида муҳокама қилинди
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида “ТХИФ-2026: янги инвестиция лойиҳалари ва ЕОИИ мамлакатлари ҳамкорлигининг истиқболлари” мавзусида Москва — Тошкент — Минск — Остона видеокўприги бўлиб ўтди.
Иштирокчилар:
Москвадан — Бутунроссия ташқи савдо академияси ректори Виттория Идрисова;
Тошкентдан — Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги вакили, Бутунжаҳон эркин савдо зоналари ташкилоти (WFZO) директорлар кенгаши аъзоси Ҳабиб Абдуллаев;
Минскдан — Беларусь давлат технология университети профессори Ирина Новикова;
Остонадан — Қозоғистон Савдо ва интеграция вазирлиги вакили.
Видеокўприк қатнашчилари Тошкент халқаро инвестиция форуми якунлари, инвестицияларни жалб қилиш истиқболлари, транспорт ва саноат кооперациясини ривожлантириш, шунингдек, ўзгарувчан жаҳон иқтисодиёти шароитида ҳамкорликнинг янги йўналишларини муҳокама қилди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда бўлиб ўтган V Тошкент халқаро инвестиция форумида Россия, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон ҳукуматлари раҳбарлари ҳамда дунёнинг қарийб 100 та мамлакатидан 3,4 мингдан ортиқ делегат иштирок этди.
Тошкент халқаро инвестиция форумида нималар намойиш этилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.06.2026
Тошкент халқаро инвестиция форумида нималар намойиш этилди — видео
Янгиликлар лентаси
0