Исмоилов Беларусга ўзбек жангчилари хотирасини асраётгани учун миннатдорлик билдирди
Исмоилов Беларусга ўзбек жангчилари хотирасини асраётгани учун миннатдорлик билдирди
Sputnik Ўзбекистон
Форумда Нуриддин Исмоилов Брест қалъаси халқларнинг умумий хавф-хатар қаршисида бир тану бир жон бўлиб курашганининг рамзи эканини таъкидлади. Шунингдек, у “Казбек” фильми Беларусь томонига тақдим этилишини маълум қилди
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Ўзбекистон Улуғ Ватан уруши қатнашчилари хотирасини асраб-авайлаб келаётгани учун Беларусь халқи ва ҳукуматига миннатдор. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов Брест шаҳрида бўлиб ўтган “Буюк мерос — умумий келажак” халқаро форумида маълум қилди.Унинг таъкидлашича, ўзбекистонликлар Белоруссияни озод қилиш учун жангларда фаол иштирок этган бўлиб, уларнинг 30 нафардан ортиғи Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган.Спикер шу муносабат билан Беларусь томонига ўзбекистонлик жангчиларга бағишланган мемориаллар ва хотира масканларини асраб келаётгани учун миннатдорлик билдирди.Шунингдек, у 9 май куни Тошкентда партизан ва Совет Иттифоқи Қаҳрамони Мамадали Топволдиев ҳақидаги “Казбек” фильмининг премьераси бўлиб ўтганини маълум қилди.
Нуриддин Исмоилов Брестдаги халқаро форумда Беларусь халқи ва ҳукуматига ўзбекистонлик жангчилар хотирасини асраб келаётгани учун миннатдорлик билдирди.
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Ўзбекистон Улуғ Ватан уруши қатнашчилари хотирасини асраб-авайлаб келаётгани учун Беларусь халқи ва ҳукуматига миннатдор. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов Брест шаҳрида бўлиб ўтган “Буюк мерос — умумий келажак” халқаро форумида маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, ўзбекистонликлар Белоруссияни озод қилиш учун жангларда фаол иштирок этган бўлиб, уларнинг 30 нафардан ортиғи Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган.
“Брест қалъаси ёдгорлик лавҳаларига ёнма-ён ўйиб ёзилган мудофаачилар исмлари умумий хавф-хатар қаршисида халқлар бир тану бир жон бўлиб курашганидан далолат беради”, — деди Исмоилов.
Спикер шу муносабат билан Беларусь томонига ўзбекистонлик жангчиларга бағишланган мемориаллар ва хотира масканларини асраб келаётгани учун миннатдорлик билдирди.
Шунингдек, у 9 май куни Тошкентда партизан ва Совет Иттифоқи Қаҳрамони Мамадали Топволдиев ҳақидаги “Казбек” фильмининг премьераси бўлиб ўтганини маълум қилди.
“Бугун ушбу фильмни Беларусь томонига ва форум иштирокчиларига тақдим этамиз”, — деди Исмоилов.
Маълумотларга кўра, фашизмга қарши жангларда ўша пайтда 6,8 миллион нафар аҳоли яшаган Ўзбекистондан қарийб 2 миллион киши иштирок этган. Уларнинг 540 мингга яқини ҳалок бўлган, 158 минг нафари бедарак йўқолган, 50 мингдан ортиғи концлагерларда вафот этган, 60 мингдан зиёд фронтдан ногирон бўлиб қайтган.
Уруш йилларида Ўзбекистон фронт ҳудудларидан эвакуация қилинган 1,5 миллион инсонни, жумладан, 250 минг нафар етим болани қабул қилиб, уларга бошпана ва ғамхўрлик кўрсатган.
Шунингдек, республикага 170 тадан ортиқ завод ва фабрика кўчириб келтирилган.