https://sputniknews.uz/20260505/andijon-qahramon-xotirlanish-57329917.html
Минскда ўзбекистонлик Совет Иттифоқи Қаҳрамони Ғулом Ёқубов хотираси ёдга олинди
Минскда ўзбекистонлик Совет Иттифоқи Қаҳрамони Ғулом Ёқубов хотираси ёдга олинди
Sputnik Ўзбекистон
Минск шаҳрида андижонлик Совет Иттифоқи Қаҳрамони Ғулом Ёқубов хотираси ёдга олинди. У 1944 йилда Беларусни озод қилиш жангларида 20 соат давомида душман ҳужумларини қайтариб, ҳалок бўлган.
2026-05-05T11:29+0500
2026-05-05T11:29+0500
2026-05-05T11:37+0500
улуғ ватан уруши
иккинчи жаҳон уруши
қаҳрамон
беларусь
ўзбекистон
хотира
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/05/57328875_0:219:1200:894_1920x0_80_0_0_61a20589692007375b72c221741b5de6.jpg
ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Минск шаҳрида андижонлик Совет Иттифоқи Қаҳрамони Ғулом Ёқубов хотираси ёдга олинди. У 1944 йилда Беларусни озод қилиш жангларида 20 соат давомида душман ҳужумларини қайтариб, ҳалок бўлган.Хотира тадбири унинг номи билан аталувчи 36-мактабда ўтказилди. Мактаб ҳам қаҳрамон номи берилган кўчада жойлашган.Ғулом Ёқубов 1915 йилда Андижон вилоятининг Мирзаобод қишлоғида туғилган. У 1944 йил ёзида 556-ўқчи полкнинг автоматчилар ротасига қўмондонлик қилган ва Беларусни озод қилиш жангларида қатнашган.Маълумотларга кўра, 1944 йил 24 июнга ўтар кечаси капитан Ёқубов ротаси Могилёв вилоятидаги Лудчици қишлоғи яқинида душман мудофаасини ёриб ўтган. Асосий кучлар бошқа йўналишдан ҳаракат қилиши учун унинг бўлинмаси эгалланган маррани ушлаб турган.Унга 1945 йил 24 мартда Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони вафотидан кейин берилган. Унинг номи Минск, Асака ва Биховдаги кўчаларга берилган, Асакaдаги 25-мактаб ва Минскдаги 36-мактаб ҳам Ғулом Ёқубов номи билан аталади.Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси Раҳматулла Назаров хотира тадбирида ўзбек халқи Ғалабага катта ҳисса қўшганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Улуғ Ватан уруши фронтларида қарийб 2 милион ўзбекистонлик жанг қилган, 32 нафар ўзбекистонлик Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган.Шунингдек, уруш йилларида Ўзбекистон фронт ортида ҳам муҳим марказга айланган. Республикага тахминан 1,5 миллион киши эвакуация қилинган, улар орасида 200 мингга яқин бола бўлган.Тадбир якунида иштирокчилар Ғулом Ёқубов хотирасига ўрнатилган ёдгорлик лавҳаси пойига гул қўйди.
https://sputniknews.uz/20220904/minskdagi-gulom-yoqubov-nomidagi-maktabga-ozbek-adiblari-kitoblari-taqdim-etildi-27764304.html
беларусь
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/05/57328875_0:67:1200:967_1920x0_80_0_0_5afb7460d477713d55d5ff53b6ba8e71.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
улуғ ватан уруши, иккинчи жаҳон уруши, қаҳрамон, беларусь, ўзбекистон, хотира
улуғ ватан уруши, иккинчи жаҳон уруши, қаҳрамон, беларусь, ўзбекистон, хотира
Минскда ўзбекистонлик Совет Иттифоқи Қаҳрамони Ғулом Ёқубов хотираси ёдга олинди
11:29 05.05.2026 (янгиланди: 11:37 05.05.2026) У 1944 йилда 20 соат душман ҳужумларини қайтарган.
ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Минск шаҳрида андижонлик Совет Иттифоқи Қаҳрамони Ғулом Ёқубов хотираси
ёдга олинди. У 1944 йилда Беларусни озод қилиш жангларида 20 соат давомида душман ҳужумларини қайтариб, ҳалок бўлган.
Хотира тадбири унинг номи билан аталувчи 36-мактабда ўтказилди. Мактаб ҳам қаҳрамон номи берилган кўчада жойлашган.
Ғулом Ёқубов 1915 йилда Андижон вилоятининг Мирзаобод қишлоғида туғилган. У 1944 йил ёзида 556-ўқчи полкнинг автоматчилар ротасига қўмондонлик қилган ва Беларусни озод қилиш жангларида қатнашган.
Маълумотларга кўра, 1944 йил 24 июнга ўтар кечаси капитан Ёқубов ротаси Могилёв вилоятидаги Лудчици қишлоғи яқинида душман мудофаасини ёриб ўтган. Асосий кучлар бошқа йўналишдан ҳаракат қилиши учун унинг бўлинмаси эгалланган маррани ушлаб турган.
Рота бошқа бўлинмалардан ажралиб қолганидан кейин Ғулом Ёқубов мудофаани ташкил этган. 20 соатлик жанг давомида унинг ротаси 40 дан ортиқ қарши ҳужумни қайтарган ва эгалланган маррани қўлдан бермаган. Шу жангда Ғулом Ёқубов ҳалок бўлган.
Унга 1945 йил 24 мартда Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони вафотидан кейин берилган. Унинг номи Минск, Асака ва Биховдаги кўчаларга берилган, Асакaдаги 25-мактаб ва Минскдаги 36-мактаб ҳам Ғулом Ёқубов номи билан аталади.
Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси Раҳматулла Назаров хотира тадбирида ўзбек халқи Ғалабага катта ҳисса қўшганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Улуғ Ватан уруши фронтларида қарийб 2 милион ўзбекистонлик жанг қилган, 32 нафар ўзбекистонлик Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган.
Шунингдек, уруш йилларида Ўзбекистон фронт ортида ҳам муҳим марказга айланган. Республикага тахминан 1,5 миллион киши эвакуация қилинган, улар орасида 200 мингга яқин бола бўлган.
Тадбир якунида иштирокчилар Ғулом Ёқубов хотирасига ўрнатилган ёдгорлик лавҳаси пойига гул қўйди.