Озарбайжон элчиси Гусейн Гулиев “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял Чрезвычайного и Полномочного посла Азербайджан Республики Гусейна Гулиева
Шавкат Мирзиёев принял Чрезвычайного и Полномочного посла Азербайджан Республики Гусейна Гулиева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2026
Oбуна бўлиш
Мирзиёев элчининг икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси алоҳида қайд этди.
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Озарбайжон элчиси Гусейн Гулиевни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда элчининг икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси алоҳида қайд этилди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ҳамкорлик изчил ривожланиб, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми бир неча баробар ошди. Озарбайжон сармояси иштирокида 280 та корхона ташкил этилди, Қўшма инвестиция компанияси фаолият бошлади.
Шунингдек, геология, қишлоқ хўжалиги, транспорт, шаҳарсозлик, тўқимачилик ва фармацевтика соҳаларида қатор кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Учрашув якунида президент Гусейн Гулиевга икки давлат ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун “Меҳнат шуҳрати” орденини топширди.
Элчи мамлакат раҳбарига дипломатик миссияси фаолиятига берилган юксак баҳо ва икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик билдирди.
Состоялась встреча министров обороны Узбекистана и Азербайджана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2025
Ўзбекистон ва Озарбайжон терроризмга қарши курашишда ўзаро ҳамжиҳатликни кучайтиради
Янгиликлар лентаси
0